Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанов Ҳамроқул Амирқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тупроқни такрорий экинлар экишга тайёрлайдиган техник воситаларни ишлаб чиқишнинг илмий-техник ечимлари», 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/T349.
Илмий  маслаҳатчи: Маматов Фармон Муртозевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.03/30.12.2019.Т.10.01. 
Расмий оппонентлар: Тўхтақўзиев Абдусалим, техника фанлари доктори, профессор; Мусурмонов Аззам Турдиевич, техника фанлари доктори, доцент;  Мансуров Мухторжон Тохиржонович, техника фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: «BMKB-Agromash» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади далаларни экишга сифатли тайёрлаш ва энергия-ресурстежамкорликни таъминлаш учун тупроққа ағдариб ва ағдармасдан ишлов бериш билан бир вақтда уни такрорий экинлар экишга тайёрлайдиган техник воситаларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тупроқни минимал ишлов бериб такрорий экинлар экишга тайёрлашда қўлланиладиган ағдаргичсиз корпус, сферик диск ва ғалтакмоладан иборат комбинациялашган машина ишлаб чиқилган;
тупроққа ишлов беришда қўлланиладиган плуглар учун такомиллашган ағдаргичсиз корпус ишлаб чиқилган;
ағдаргичсиз корпус лемехи кенгайтиргичининг кенглиги тупроқни унинг юзасида минимал қаршилик билан силжиши, лемех учидан таянч ғилдиракнинг марказигача бўлган бўйлама масофа деформацияланган тупроқни тўсиқсиз силжиши, ағдаргичсиз корпуслар орасидаги бўйлама масофа эса палахсаларнинг деформацияланиш ҳудуди бир-бирига тушмаслигини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
комбинациялашган машина сферик дискли иш органининг диаметри дала юзасидаги ўсимлик қолдиқларини кесиб кетиш шартидан, ғалтакмоланинг диаметри унинг планкаси кесак билан учрашганда уни олдинга сурмасдан устидан думалаб ўтиши шартидан аниқланган;
тупроқни полиз экинларини экиш учун тайёрлайдиган ресурстежамкор тупроққа ишлов бериш усули ишлаб чиқилган;
бир ўтишда палахсаларни ўз эгати чегарасида ағдариш ва экиш зонаси қолган қисми тупроғини ағдармасдан ишлов бериш билан бир вақтда полиз экинларини экиш учун суғориш ариғини шакллантириш ва пуштасини текислашни таъминлайдиган тупроққа ишлов бериш машинаси ишлаб чиқилган;
машина ўнг ва чап корпуслари ва уларнинг тескарикесар лемехи, ғалтакмоласи ва ариқочгичининг мақбул параметрлари уларнинг энергетик ва сифат кўрсаткичларини белгиловчи регрессия тенгламаларини ечиш орқали аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тупроқни такрорий экинлар экишга тайёрлайдиган техник воситаларни ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқотларда олинган натижалар асосида:
полиз экинларини экиш учун тупроққа ишлов бериш усулига Россия Федерацияси интеллектуал мулк бўйича Федерал хизматининг ихтирога патенти олинган («Плёнка остига полиз экинларини етиштириш учун тупроққа ишлов бериш усули», RU 2719127-2020 й.). Натижада, бир ўтишда тупроққа ағдариб ва ағдармасдан ишлов бериш, полиз экинларини экиш учун суғориш ариғини шакллантириш ва пушталарини текислаш усулини яратиш имконини берган;
полиз экинларини экиш учун тупроққа ишлов бериш агрегатига Россия Федерацияси интеллектуал мулк бўйича Федерел хизматининг ихтирога патенти олинган («Плёнка остига полиз экинларини етиштириш учун тупроққа ишлов бериш агрегати», RU 2710072-2019 й.). Натижада, бир ўтишда далаларга ағдариб ва ағдармасдан ишлов бериб, полиз экинларини экиш учун суғориш ариғини шакллантириш ва пушталарини текислашни амалга оширадиган комбинациялашган машина конструкциясини яратиш имконини берган;
тупроққа ағдариб ишлов берадиган корпусга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Плуг корпуси», №IAP 03149-2006 й.). Натижада, кам энергия ва меҳнат сарфлаган ҳолда тупроққа ишлов берадиган корпус конструкциясини яратиш имконини берган;
кузги донли экинлардан бўшаган далаларда такрорий экинлар экиш учун тупроқни тайёрлайдиган комбинациялашган машина Қарши ва Қамаши туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 августдаги 02/023-1988-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир гектар ерга сарфланадиган ёнилғи-мойлаш материаллари 29,4 фоизга, меҳнат сарфи 38,2 фоизга, фойдаланиш харажатлари эса 41,3 фоизга камайтириш имкони яратилган;
бир ўтишда полиз экинларини экиш учун тупроқни тайёрлайдиган комбинациялашган машина Чироқчи ва Қамаши туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 августдаги 02/023-1988-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир гектар ерга сарфланадиган ёнилғи-мойлаш материаллари 36,1 фоизга, меҳнат сарфи 43,4 фоизга, фойдаланиш харажатлари эса 46,2 фоизга камайтириш имкони яратилган;  
комбинациялашган машиналарни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари «BMKB-Agromash» АЖда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 августдаги 02/023-1988-сон маълумотномаси). Натижада, далаларни такрорий ва полиз экинларини экишга тайёрлайдиган комбинациялашган машиналарни ишлаб чиқариш имкони яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish