Алламбергенов Ахмет Жанабергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида касбий-технологик компетентликни ривожлантириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped534.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, доцент; Бабашев Фархад Айтмуратович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида касбий-технологик компетентликни ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда касбий-технологик компетентликни ривожлантириш тузилмаси когнитив-ахборот, коммуникатив, махсус-технологик, ижтимоий компонентларнинг бирлиги ва ўзаро алоқадорлигини таъминлайдиган интегратив-технологик таълимнинг динамик хусусияти барқарорлигига фаол таъсир этувчи предметлар ва жараёнларнинг маълум бир доирасига нисбатан ўзаро боғлиқ шахсий сифатларнинг ички интеграллашувини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда касбий-технологик компетентликни ривожлантиришнинг когнитив, операцион-амалий (кўникма ва малака), эҳтиёж-мотивацион (қизиқишлар, мотивлар, эҳтиёжлар, касбий-аҳамиятли сифатлар) мезонлари касбга йўналтиришнинг назарий ва амалий жиҳатларининг вертикал педагогика билан бевосита уйғунлигининг натижавийлик даражаси кооперативлигини белгилаш орқали аниқлаштирилган;
юқори синф ўқувчиларида касбий-технологик компетентликни ривожлантириш моделининг амалий компоненти «Касбий-технологик компетентлик» тўгарак машғулоти, вариатив тавсифга эга электив курслар ва ўқувчиларнинг касбий-технологик компетентлик даражасини аниқлаш методикасининг ўзаро қайта алоқага киришувининг мақбул адаптативлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда касбий-технологик компетентликни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти лойиҳавий фаолиятни ташкил этиш, амалий кўникмаларни шакллантириш жараёнида ўқитишнинг интерактив воситаларини оқилона танлаш, креатив тафаккурни ривожлантириш, назарий ва ишлаб чиқариш таълимининг дуаллик тамойили билан идентивлик хусусиятини интеграциялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида касбий-технологик компетентликни ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда касбий-технологик компетентликни ривожлантириш тузилмаси, ўқувчиларда касбий-технологик компетентликни ривожлантиришнинг когнитив, операцион-амалий, эҳтиёж-мотивацион мезонлари, “Технология” фанидан А2, А2+ даражалари учун таянч ва фанга доир компетенцияларни аниқлаштиришга доир таклифлардан умумий ўрта таълим мактабларининг Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2019 йил 30 октябрдаги 01/11-01/01-2349-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида “Технология” фанини ўқитиш мазмуни такомиллаштирилиб, “Технология ва дизайн”, “Сервис хизмати” йўналишлари бўйича янги ўқув дастурларини ишлаб чиқишга эришилган;
ўқувчиларда касбий-технологик компетентликни ривожлантириш модели, “Касбий-технологик компетентлик” тўгарак машғулоти, вариатив тавсифга эга электив курслар ва ўқувчиларнинг касбий-технологик компетентлик даражасини аниқлаш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ИТД-1-148 рақамли “Касб таълим мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантириш технологияси” (2012-2014 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 августдаги 89-03-3197-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг ўқувчиларда касбий-технологик компетентликни ривожлантиришга доир ўқув материалларини мақбул танлаш малакасини оширишга эришилган;
ўқувчиларда касбий-технологик компетентликни ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш, амалий кўникмаларни шакллантириш жараёнида ўқитишнинг интерактив воситаларини оқилона танлаш, креатив тафаккурни ривожлантириш, назарий ва ишлаб чиқариш таълимининг ўзаро алоқадорлигини таъминлашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан касб таълими (бино ва иншоотлар қурилиши) бакалавриат йўналиши учун “Temirbeton konstrukciya elementlerin esaplaw jolları” (“Темирбетон конструкция элементларини ҳисоблаш усуллари”) номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи, 603-200 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак мутахассисларни ўқувчиларда касбий-технологик компетентликни ривожлантиришга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган.