Сафаров Наврўз Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизза бўғими остеоартритларида артроскопик дебридемент ва чуқур туннелизация усулларини қўллаб даволашни такомиллаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib 1100.
Илмий раҳбар: тиббиёт фанлари доктори Ирисметов Муроджон Эргашевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори; Умаров Файзулла Хабибуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ТБОА билан касалланган беморларда артроскопик дебридемент ва чуқур субхондрал туннелизация қилиш усулларини қўллаб, даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизза бўғими остеоартритларини даволаш учун комплекс артроскопик дебридемент ва суяк кўмиги каналигача ўтказилувчи хамда оғриқ хиссини пасайтириш имконини берувчи чуқур субхондрал туннелизация усули ишлаб чиқилган;
тизза бўғими остеоартритларида клиник, гониометрик ва инструментал текширув натижаларига асосланган клиник-ташхисий мезонлар операция усулини танлаш тактикасини белгилаб бериши исботланган;
тизза бўғими остеоартритларида операциядан кейинги даврда бўғим суюқлигида каталаза ферменти фаоллигиния камайиши, глутатионредуктаза ва супероксиддисмутаза каби ферментларнинг хамда оқсил ва фосфолипидларнинг ошиши аниқланган ва уларнинг хондромаляция ўчоқларини тиклашда имкон бериши исботланган;
тизза бўғими остеоартритларини даволаш учун ишлаб чиқилган комплекс артроскопик дебридемент ва чуқур субхондрал туннелизация усули операциядан кейинги даврда шина ва фиксацияловчи воситалардан воз кечиш ва бўғим фаолиятини эрта реабилитация қилиш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тизза бўғими остеоартритларида артроскопик дебридемент ва чуқур туннелизация усулларини қўллаб даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Катталар тизза бўғимлари артрозини оператив даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 29 ноябрдаги 8н-д/290-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тизза бўғими остеоартрозини артроскопик даволаш орқали натижаларнинг яхшиланиши исботлаш имконини берган;
«Тизза бўғими артрозини оператив даволаш усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№FAP 01454, 16.04.2019). Олинган натижалар тизза бўғими фаолиятини тиклашга имкон берган;
ТБОАларида артроскопик дебридемент ва чуқур туннелизация усулларини қўллаб, даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, шу жумладан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали, Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 29 ноябрдаги 8н-д/290-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалий тиббиётга жорий этилиши бюджет маблағларини тежаш имконини берган.