Набиев Сайдиғани Мухторовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ғўзанинг тупроқдаги сув танқислигига мослашувининг морфофизиологик ва генетик хусусиятлари», 03.00.09 – Умумий генетика, 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/В20.
Илмий маслаҳатчилар: [Ризаева Сафия Мамедовна], биология фанлари доктори, профессор; Усманов Рустам Махмудович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.В.53.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сафаров Карим Сафарович, биология фанлари доктори, профессор; Автономов Виктор Александрович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Холлиев Асқар Эргашович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзанинг тупроқдаги сув танқислигига мослашувининг морфофизиологик ва генетик хусусиятларини аниқлаш, ўрта ва ингичка толали ғўза навларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор панжасимон қирқимли баргли ғўза навлари, панжасимон қиртиқли ва панжасимон қирқимли баргли навларни чатиштиришдан олинган панжасимон қирқилган баргли F1 дурагайлари тупроқдаги сув танқислигига барглардаги сув миқлори ва транспирация жадаллигининг камайиши ва баргларнинг сув тутиб туриши хусусиятининг ошиши билан мослашишлари аниқланган;
ўсимликлар сув алмашинувининг физиологик белгилари дурагайларнинг F1 авлодида турли даража ва йўналишдаги тўлиқсиз, тўлиқ ва ўта доминантлик ҳолатларида ирсийланиши аниқланган, реципрок фарқланишларнинг мавжудлиги эса бу белгиларнинг бошқарилишида цитоплазма генларининг иштирок этиши исботланган;
тупроқдаги сув танқислигига F1 авлодида чидамсиз бўлган дурагай комбинациянинг F2 авлодда чидамлилигининг ошиши мослашувчанлик жараёнларига жавоб берадиган генларнинг рекомбинацияси ва ижобий бирикиши асосидаги кенг морфогенетик шаклланиш жараёни билан боғлиқлиги аниқланган;
уруғларнинг сув билан кам таъминланганлик шароитларида шаклланиши кейинги авлодда ўсимликларнинг физиологик ва қимматли-хўжалик кўрсаткичларига, уларнинг ирсийланишига таъсир этиши ва кўпчилик генотипларнинг тупроқдаги сув танқислигига яхшироқ мослашувини таъминлаши аниқланган;
илк бор генетик кўрсаткичлар – доминантлик коэффициенти ва гетерозис самараси даражалари ва йўналишлари, корреляция ва вариация коэффициентлари генотипик таркиб билан бир қаторда уруғ шаклланиши ва ўсимликларни етиштиришдаги сув билан таъминланганлик шароитларига ҳам боғлиқ бўлиши аниқланган;
ғўза генотиплари тупроқдаги сув танқислигига чаноқларнинг солиштирма сатҳ зичлиги, кўк кўсаклардаги сув миқдори ва барглардаги хлорофилл «б» миқдори белгилари бўйича кучсиз, умумий хлорофилл ва хлорофилл «а» миқдорлари, хлорофилл а/б нисбати бўйича турлича таъсирчанликлари, хлорофилл флуоресценциясининг ошиши баргларнинг фотосинтетик фаолиятига салбий таъсир этиши аниқланган;
ингичка толали навлар ва тизмаларнинг мослашувчанлик қобилиятлари бўйича генетик полиморфизм мавжудлиги, чидамсиз генотипларнинг сув стрессига фотосинтез жадаллиги бўйича кучли таъсирчанликлари, бу белги ирсийланишида реципрок фарқланишлар мавжудлиги ва оналик шаклининг таъсири кучли эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўзанинг тупроқдаги сув танқислигига мослашувининг морфофизиологик ва генетик хусусиятларини таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«ЎзФА-703» ғўза навига Интеллектуал мулк агентлигининг патенти (№ NAP 00113 2012 й.) олинган ва ушбу нав 3 минг гектар экин майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 октябрдаги 02/020-215-сон маълумотномаси). Натижада, янги навнинг экилаётган ўрта толали навларга нисбатан устунлиги асосида юқори ва сифатли пахта ҳосилини олиш имконини берган;
ғўза барглари хлорофиллининг флуоресценцияси ва бошқа физиологик кўрсаткичларига сув билан таъминланганлик шароитларининг таъсирини аниқлаш бўйича олинган натижаларга 3 дан ортиқ юқори импакт факторли журналларда цитаталар келтирилган ва ўсимликларнинг қурғоқчиликка чидамлилигининг морфофизиологик хусусиятларини таҳлил қилишда фойдаланилган (Research Gate,Web of Science) (J. Fronties in Plant Science, 2017, V.8, Research Gate, IF 4,30; J. of Stress Physiology and Biochemistry, 2014, V.10, №3, Research Gate, IF 2,83; J. Photosynthetica, 2010, V.48, Research Gate, IF 1,74; J. Molecular Stress Physiology of Plants, 2013, Research Gate, IF 2,83). Натижада, ўсимликларнинг сув танқислигига чидамлилигини аниқлаш, физиологик белгиларнинг қимматли-хўжалик кўрсаткичлари билан боғлиқлигини баҳолаш, ўсимлик барглари хлорофилли флуоресценциясига қурғоқчиликнинг таъсирини асослаш имконини берган.
Л-100, Л- HSt ва Л-9 линиялари ҚХА-8-044 рақамли “Вилтга чидамли, андоза навларга нисбатан тола ҳосили бўйича 25-30 % га устун бўлган навни яратиш ва Давлат комиссиясининг грунтназоратига топшириш” лойиҳада мураккаб дурагайлашда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг 2019 йил 21 октябрь Т-9/02-1043-сон маълумотномаси). Натижада, вилтга бардошли ва сув танқислигида юқори ҳосил берадиган оилаларни ажратиб олиш ва улар билан селекция ишларини олиб бориш имконини берган;
қурғоқчиликка чидамли ўрта толали Л-100, Л- HSt ва Л-9 линиялари «Ғўза генофонди» ноёб объекти коллекциясига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 16 октябрдаги 4/1255-2740-сон маълумотномаси). Натижада, бу линиялар ўрта толали ғўза коллекцияси хилма-хиллигини бойитиш имконини берган.