Sayt test rejimida ishlamoqda

Абулҳасан Нуриймон Абдураҳимнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жамият сиёсий барқарорлигига диний мазмундаги виртуал таҳдидларнинг таъсири», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ss136.
Илмий раҳбар: Муҳаммадсидиқов Муҳаммадолим Муҳамматрозиқ ўғли, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08. 
Расмий оппонентлар: Равшанов Фазлиддин Равшанович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Аҳмедов Ҳусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жамият сиёсий барқарорлигига раҳна солувчи диний мазмундаги виртуал таҳдидларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг минтақадаги ижтимоий-сиёсий вазият ва сиёсий жараёнларга таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий тармоқларда диний мазмундаги ахборот ва даъватларнинг тобора сиёсийлашиб бораётганлиги, ташқи кучларнинг мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга аралашишга интилиши жамиятимиз барқарорлигига салбий таъсир қилувчи омиллар эканлиги очиб берилган;
радикал оқимларнинг ижтимоий тармоқларда сиёсий фаоллашувини олдини олиш ва диний мазмундаги ёт ғояларга қарши курашишда асосли раддия бериш, изоҳлаш, шарҳлаш каби усуллардан кенг фойдаланиш самарали эканлиги асосланган;
ижтимоий тармоқларда динни нотўғри талқин қилиш ҳолатларининг кўпайиши давлат ва дин ўртасидаги мўътадил муносабатларни издан чиқариши мумкин бўлган омиллардан бири эканлиги назарий жиҳатдан илмий асосланган;
радикал оқим вакиллари томонидан амалга оширилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатларни баҳолашда ҳамда расмий манбаларда уларни дин билан боғлаш амалиётчилигига барҳам бериш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
ижтимоий тармоқларда диний мазмундаги ахборот ва даъватларнинг тобора сиёсийлашиб бораётганлиги ҳамда ташқи кучларнинг мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга аралашишга интилиши жамиятимиз барқарорлигига салбий таъсир қилувчи омиллар эканлигига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказида “Ўзбекистонда динлараро бағрикенглик” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда  фойдаланилган.  (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 7 июлдаги 02/07-639-сонли маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган таклиф ва тавсиялар Марказ томонидан тайёрланган ўқув қўлланманинг интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларга қўйилиши нохолис ахборотларга қарши аҳоли, айниқса ёшларни мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилган профилактика ва тарғибот-ташвиқот ишлар натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
радикал оқимларнинг ижтимоий тармоқларда сиёсий фаоллашувини олдини олиш ҳамда диний мазмундаги ёт ғояларга қарши курашишда асосли раддия бериш, изоҳлаш, шарҳлаш каби усуллардан кенг фойдаланиш самарали эканлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Исломда ижтимоий иллатлар муолажаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2020 йил 8 июлдаги 210/20-сонли маълумотномаси). Ушбу ўқув қўлланма Марказнинг виртуал таҳдидларни бартараф этиш, жаҳолатгга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашга қаратилган ишлари самародорлиги ошишига катта ҳисса қўшган; 
ижтимоий тармоқларда динни нотўғри талқин қилиш ҳолатларининг кўпайиши давлат ва дин ўртасидаги мўътадил муносабатларни издан чиқариши мумкин бўлган омиллардан бири эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий Халқаро илмий-тадқиқот марказида “Исломофобияни бартараф этиш омиллари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда  фойдаланилган фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий Халқаро илмий-тадқиқот маркази 2020 йил 3 июлдаги 02/182-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф ва тавсиялардан Марказ фаолиятида фойдаланиши натижасида унинг ушбу йўналишдаги профилактика ва тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган; 
радикал оқим вакиллари томонидан амалга оширилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатларни баҳолашда ҳамда расмий манбаларда уларни дин билан боғлаш амалиётчилигига барҳам бериш лозимлигига доир назарий хулоса ва тавсиялардан “Исломофобияни бартараф этиш омиллари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий Халқаро илмий-тадқиқот маркази 2020 йил 3 июлдаги 02/182-сонли маълумотномаси). Натижада Марказда маърузачилар учун ушбу ўқув қўлланма асосида тайёрланган маъруза матнларида экстремизм, терроризм каби тушунчаларни дин билан боғламаслик амалиётини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish