Sayt test rejimida ishlamoqda

Имамалиев Бахтиёр Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Атопик дерматитнинг сиртқи терапияси учун мўлжалланган фитокомпозицияни фармакологик хусусиятлари ва технологиясини ишлаб чиқиш», 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология, 15.00.01 – Дори технологияси (фармацевтика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Far41. 
Илмий раҳбарлар: Файзиева Зиёда Тураевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Файзуллаева Нодира Султановна, фармацевтика фанлари номзоди, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Мохинур Гафуровна, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Сыров Владимир Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: атопик дерматитни сиртқи даволаш учун тавсия этилган янги фитокомпозициянинг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда фармако-токсикологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий доривор ўсимликлар асосида фитокомпозиция таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган;
турли омиллар таъсирини аниқлаган ҳолда ажратманинг турғунлигини пасайтирувчи балласт моддаларни ажралиб чиқишини камайтирадиган ва фаол моддаларни миқдорига таъсир этмайдиган суюқ экстракт технологияси яратилган;
суюқ экстрактнинг сифат кўрсаткичлари аниқланган;
атопик дерматитни даволаш учун мўлжалланган суюқ экстрактнинг безарарлиги (ўткир токсиклиги, нимўткир ва сурункали токсиклиги, маҳаллий таъсирчанлиги ва аллергия чақирувчи хусусияти, умумий фармакологик таъсири) исботланган;
суюқ экстрактнинг антиаллергик фаоллиги синтетик дори воситалар (топик глюкокортикостероидлар, антигистаминлар ва анъанавий дорилар)дан кам эмаслиги, баъзи ҳолларда улардан устун эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Атопик дерматитнинг сиртки терпияси учун мўлжалланган фитокомпозицияни фармакологик хусусиятлари ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суюқ экстракт учун корхона фармакопея мақола лойиҳаси «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКга рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКнинг 2020 йил 26 февралдаги 41-сон шартномаси). Мазкур корхона фармакопея мақоласининг тасдиқланиши атопик дерматитни даволаш учун суюқ экстрактни ишлаб чиқариш имконини беради;
ўтказилган клиник олди синовлар ҳисоботларига асосан суюқ экстракт учун специфик фармакологик фаоллиги текширилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, атопик дерматитни даволашда ишончли фаолликка эга ва безарар дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish