Сирожидинов Беҳзод Арабджоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ғўза навларининг генотипларини бойитишда турли геномли турлардан фойдаланиш», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/В117.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Абдумавлян, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти DSc.02/30.12.2019.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Бабоев Саидмурот Кимсанбоевич, биология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Жамолхон Ходжахонович, биология фанлари доктори, профессор; Бобоев Сайфулла Ғафурович, биология фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзанинг турли геномли турларини турлараро дурагайлаш ва экспериментал полиплоидия услубларидан фойдаланиш асосида олинган дурагай шаклларни морфобиологик ва қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши ва трансгрессив ўзгарувчанлигини аниқлаш ҳамда улардан амалий селекция жараёнида генетик жиҳатдан бойитилган оила ва тизмалар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор G.arboreum L. ва Австралия ғўзаси турлари билан ўзаро филогенетик муносабатлари аниқланган;
турлараро дурагайлаш асосида янги генотипларга эга бўлган дурагай шаклларни аллополиплоид даражасига кўтариб, улардан генетика ва амалий селекциясида самарали фойдаланиш имкониятлари очиб берилган;
турлараро дурагайлаш ва экспериментал полиплоидия услубларини қўллаш орқали яратилган полигеномли дурагайларда қимматли хўжалик белгиларнинг ирсийланиши, ўзгарувчанлик даражаси ва шаклланишига қиёсий баҳо бериш, генетик табиати ҳамда белгиларнинг янги генетик ўзгарувчанлигига эга рекомбинантларни ажратиб олишдаги самарадорлиги исботаланган;
илк бор G.hirsutum ssp. euhirsutum Наманган 77 х (ssp. obtusifolium var. indicum х G.australe), G.hirsutum ssp. euhirsutum Келажак х (ssp. nanking (оқ толали) х G.nelsonii), Наманган 77 х [Наманган 77 х (ssp. obtusifolium var. indicum х G.australe)], [Наманган 77 х (ssp. obtusifolium var. indicum х G.australe)] х Наманган 77, Келажак х [Келажак х (ssp. nanking (оқ толали) х G.nelsonii)] ва [Келажак х (ssp. nanking (оқ толали) х G.nelsonii)] х Келажак дурагай ўсимликларининг морфобиологик ва қимматли хўжалик белгиларининг кенг қамровдаги ўзгарувчанлиги юз бериши аниқланган;
турлараро дурагайлаш ва экспериментал полиплоидия услублари орқали олинган полигеномли дурагайларда маҳсулдорлик, тола чиқими ва тола узунлиги, битта кўсакдаги пахта вазни ва бошқа белгиларнинг юқори мажмуасига эга рекомбинантлар ажратиб олиш имконини бериши аниқланган;
интрогрессив дурагай шаклларда трансгрессив ўзгарувчанликни ошириш ва қимматли хўжалик белгиларнинг генетик потенциалини янада кенгайтириш ҳамда янги генотипларга эга ноёб дурагай шаклларни яратишдаги самарадорлиги тасдиқланган;
турли геномли турларнинг турлараро дурагайлаш ва экспериментал полиплоидия услубларидан фойдаланиш асосида генетик жиҳатдан бойитилган янги интрогрессив шаклларни О-1.1-1/17, О-1.2-2/17, О-1.3-3/17, О-7.2-2/17, О-2.1-1/17, О-2.2-2/17, О-2.4-4/17, О-7.2-2/17, О-9.4-4/17 оилалари ҳамда Т-981, Т-523, Т-20 тизмаларидан гeнeтика-сeлeкция изланишларда дастлабки манба сифатида фойдаланиш учун тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўза навларининг генотипларини бойитишда турли геномли турлардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ғўза навларининг генотипларини бойитишда турли геномли турлардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар CAAS-013816717X рақамли «Қурғоқ ерларда абиотик стресс омилларга чидамли навлар яратиш» мавзусидаги лойиҳада интрогрессив дурагай шаклларининг абиотик стресс омилларига чидамлилигини баҳолашда фойдаланилган (Хитой Фанлар академиясининг 2020 йил 2 мартдаги маълумотномаси). Натижада, интрогрессив дурагай шаклларнинг морфобиологик ва қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши ва стресс шароитларда ўзгарувчанлик характерини аниқлаш имконини берган;
интрогрессив дурагай шаклларининг абиотик стресс омилларига чидамлилигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH институтининг илмий лойиҳаларида фойдаланилган (A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH институтининг 2020 йил 28 февралдаги маълумотномаси). Натижада, генотипларини бойитиш ва ташқи муҳитнинг биотик ва абиотик стресс омилларига чидамли янги барқарор линиялари яратишда фойдаланиш имконини берган;
ғўзанинг ноёб интрогрессив шакллари ФА-А8-Т026 «Дунё ғўза генофонди тетраплоид турлари навларининг хилма-хиллигини ўрганиш, хўжалик ва биологик хусусиятларига ҳамда селекциявий потенциалига баҳо бериш» мавзусидаги лойиҳада ғўза турларининг хўжалик ва биологик хусусиятларига ҳамда селекциявий потенциалига баҳо беришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 25 февральдаги 4/1255-583-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза генофондининг полиплоид турларининг қимматли хўжалик ва биологик хусусиятларига ҳамда селекциявий потенциалига баҳо бериш, ташқи муҳитнинг биотик ва абиотик таъсирларига чидамли бўлган қимматли намуналар ажратиб олиш ҳамда ғўза генофондини янги генотиплар билан бойитиш орқали генетик имкониятларидан рационал ва самарали фойдаланиш имконини берган;
турлараро дурагайлаш, экспериментал полиплоидия услубларини қўллаш асосида ўзида бир неча турлар генотипини мужассамлаштирган янги интрогрессив шакллар Респупликада етакчи бўлган «Ғўза генофонди» ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 25 февральдаги № 4/1255-582-сон маълумотномаси). Ушбу рекомбинант намуналар ғўза коллекцияси фондини бойитиш, Gossypium L. туркуми турларини баҳолаш, ташқи муҳитнинг биотик ва абиотик таъсирларига тез мослаша оладиган янги пластик генотиплар ва уларнинг генетик потенциалини янада кенгайтириш бўйича электрон базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган.