Sayt test rejimida ishlamoqda

Асқарова Манзура Авазбековнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped537.
Илмий раҳбар: Ҳоджаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Маъмуров Баҳодир Бахшуллаевич, педагогика фанлари  доктори, профессор; Собирова Махбубахон Юсупджановна,  педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантиришдан  иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий таълим муҳити шароитида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантириш жараёни тузилмаси халқаро баҳолаш дастури талабларини миллий ўқитиш тизими билан ўзаро уйғунлигининг кооператив даражавийлигини бевосита белгилаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантириш тизимининг амалий компоненти мантиқий, креатив ва танқидий фикрлашга ўргатишга доир  интерфаол топшириқларни интенсив лойиҳалаш  асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг матнга оид тузилган тест топшириқларини бажариш кўникмасини баҳолашнинг дифференциал мезонлари (продуктив, креатив, мантиқий) халқаро баҳолаш дастурлари талабларига мос равишда ўқув топшириқларини яратиш ва мантиқий тизимлаштириш жараёнининг аналитик тафаккурни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиш даражаси жадаллигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик таъминоти ижодий ва аналитик фикрлашни шакллантиришга йўналтирилган ҳамкорликдаги ижодий фаолиятни ташкил этиш технологиясини тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантириш  бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида: 
замонавий таълим муҳити шароитида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантириш жараёни тузилмасини аниқлаштириш, бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантириш тизимининг амалий компонентини такомиллаштиришга доир таклифлардан бошланғич синфлар учун “Ўқиш” ва “Она тили” фанларидан Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2020 йил 23 июндаги 01/11-03/03-58-6-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларнинг матн билан ишлаш кўникмасини баҳолашнинг дифференциал мезонларини аниқлаштириш, халқаро баҳолаш дастурлари талабларига мос равишда ўқув топшириқларини яратиш ва мантиқий тизимлаштириш жараёнининг аналитик тафаккурни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиш даражаси жадаллигини ҳисобга олишга доир таклиф ва тавсиялардан Халқ таълими вазирининг 2018 йил 14 декабрдаги 316-сонли буйруғи 2-иловаси билан тасдиқланган халқаро тадқиқотларда иштирок этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2020 йил 23 июндаги 01/11-03/03-58-6-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклифлар бошланғич синф ўқувчиларини матн билан ишлаш компетенциясини ривожлантириш ва халқаро тадқиқотларда иштирок этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштириш ижодий ва аналитик фикрлашни шакллантиришга йўналтирилган ҳамкорликдаги ижодий фаолиятни ташкил этиш технологиясини тизимли қўллашга доир таклиф ва тавсиялардан А-5-37 рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 июндаги 89-03-2151-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ўқувчилардаги медиаматнларни ўқиш ва тушуниш малакаси самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish