Ниязалиев Бегали Ирисолиевичнинг
докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пахтачиликда органик ва органо–минерал ўғитларни қўллаш технологиясини такомиллаштириш», 06.01.04–Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Qx100.
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Назирбай Мадримович,қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Андижон қишлоқ хўжалик институти ва Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/В.24.01.
Расмий оппонентлар: Саттаров Жўрақул Саттарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, ЎзР Фанлар академияси академиги; Юлдашев Гулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Телляев Рихсивой Шомахамадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўз тупроқлар минтақаси пахтачилигида тупроқ унумдорлигини сақловчи ва ғўза ҳосилдорлигини оширувчи янги шаклдаги турли органик ўғитларни, Қизилқум фосфоритлари асосидаги органо-минерал компостларни ҳамда биогумусни минерал ўғитлар билан биргаликда қўллаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
типик бўз тупроқларида тупроқнинг озиқа тартиблари, пахта ҳосили ва сифати, NРКни ғўзанинг ўзлаштириш ва ҳосил учун сарфланишига турли шаклларидаги органик ўғитлар қўллаш меъёр ва муддатларини таъсири аниқланган;
тупроқнинг озиқа тартиби ва ўсимликларни NРКни ўзлаштирилиши, органик массани тўпланиши ва пахта ҳосилига органо-минерал ўғитларни (компостлар) таъсири ва сўнги таъсирлари аниқланган;
вермикультура усулида қорамол гўнгидан олинган биогумусни тупроқдаги гумус, озиқа элементларининг умумий ва ҳаракатчан шакллари, ўсимликни ўзлаштирилиши исботланган; кам таъминланган Қизилқум фосфоритларидан (умумий фосфор 12–14%) таркибида гўнг ва фосфоритларни нисбати 80:20 бўлган органо-минерал ўғитларни (ОМЎ) тайёрлаш технологияси такомиллаштирилган;
компостларни тупроқни микробиологик ва агрокимёвий хусусиятларига, типик бўз ва ўтлоқи бўз тупроқларда ғўзадаги самараси аниқланган;
қорамол гўнги, парранда қийи ва дарахт баргларининг турли нисбатларидан компост тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тупроқ унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигини оширишда органик ва органо-минерал ўғитларни қўллаш технологияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
фермер хўжаликларига қўлланма сифатида «Экинларни озиқлантиришда минерал ва маҳаллий ўғитлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 28.10.2016 й., 01/20-3458-сон маълумотномаси). Тупроқ унумдорлигини тиклашда минерал ўғитларнинг самарадорлиги, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш, айниқса, маҳсулот сифатини яхшилашда органик ўғитларнинг аҳамияти, уларни сақлаш, тўплаш ва ғўзада қўллаш бўйича самарали натижаларга эришилган;
органик ва органо-минерал ўғитларни қўллаш технологияси бўйича тўпланган илмий-тадқиқот натижалари 2012–2015 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар пахтачилик фермер хўжаликларида жами 22 820 гектар ғўза майдонида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 28.10.2016 й., 01/20-3457-сон маълумотномаси). Бунда органик ва органо-минерал ўғитларни ғўзага қўллаш натижасида минерал ўғитлар 20–25 фоизга тежалиб, гектаридан 3–5 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган, кўсакларни очилиши 4–6 кунга тезлашган, биринчи терим салмоғи 6–8 фоизга ошган ва иқтисодий самарадорлик гектарига 138,4–287,8 минг сўмни ташкил этган.