Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Даврон Рахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кечикишли технологик объектларнинг адаптив бошқариш системаларини синтезлаш алгоритмлари», 05.01.08 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T311.
Илмий раҳбар: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.02.
Расмий оппонентлар: Гулямов Шухрат Манапович, техника фанлари доктори, профессор; Холматов Давронбек Абдалимович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кечикишли технологик объектларни адаптив бошқариш системаларини синтезлашнинг турғун алгоритмлари, ҳисоблаш схемаларини ишлаб чиқиш  ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алгоритмни хотира кенглигини турли қийматлари учун кириш ва чиқиш сигналларини амалга ошириш асосида кечикишли бошқариш объектларини идентификациялашнинг турғун алгоритмлари ишлаб чиқилган; 
мунтазамлашган энг кичик квадратлар усули асосида кечикишли бошқариш объектларини идентификацияловчи турғун, рекуррент, корреляцияли алгоритмлар ишлаб чиқилган; 
матрицаларни турғун псевдоўзгартиришнинг Эрмит усулига ва бузилмаган матрицаларга икки томонлама кўпайтиришдан фойдаланиш асосида эталон моделли адаптив бошқаришни турғун алгоритмлари ишлаб чиқилган; 
минимал псевдотескари матрица ва сингуляр ёйиш усули асосида бошқаришда кечикиш мавжуд бўлган объектларни адаптив бошқаришни турғун алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кечикишли технологик объектларни адаптив бошқариш системаларини синтезлаш алгоритмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
матрицаларни турғун псевдоўзгартиришнинг Эрмит усулидан ва бузилмаган матрицаларга икки томонлама кўпайтиришдан фойдаланиш орқали ишлаб чиқилган эталон моделли адаптив бошқаришни турғун алгоритмлари “Навоийазот” АЖда жорий қилинган (“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АЖнинг 2020 йил 30 июндаги 14-2929-сон маълумотномаси). Натижада, ҳолат вектори вақтга боғлиқ ҳолда керакли қонуният билан ўзгариб туради ва системадаги ўзгаришлар эталон ҳаракатларга яқин келишини таъминлашга имкон берган; 
минимал псевдотескари матрица ва сингуляр ёйиш усули асосида бошқаришда кечикиш мавжуд бўлган объектларни адаптив бошқаришни турғун алгоритмлари “Навоийазот” АЖда жорий қилинган (“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АЖнинг 2020 йил 30 июндаги 14-2929-сон маълумотномаси). Натижада, аммиак селитра эритмасини буғлатиш жараёнларининг технологик режимларини ўтишини барқарорлаштиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish