Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўлдашева Маҳмуда Нурматжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жаҳон иқтисодий ва ижтимоий географияси» фанини ўқитишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped620. 
Илмий раҳбар: Махмудова Манзура Жураевна, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор; Юсупова Шохида Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Жаҳон иқтисодий ва ижтимоий географияси” фанини ўқитишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Жаҳон иқтисодий ва ижтимоий географияси” фанини ўқитиш сифатини ошириш юзасидан ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларни кузатиш, тушуниш (тушунтириш) ҳамда географик объектларга оид топшириқларнинг мақсадли тизими асосланган;
фанни ўқитишда ўқувчиларнинг дидактик компетенцияси мавзулар кесимида уни ўзлаштиришнинг ўсиб бориши тартибида топшириқларнинг мақсадли тизимини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
фан, хусусан, халқаро иқтисодий интеграция ва глобаллашув жараёни бўйича ўқувчиларнинг ўқув мақсадига эришиш даражасини баҳолашга бўлган методик ёндашув вазифани ностандарт ва мантиқий вариативлик, яъни вазифани чалкашлик ва мантиқ, қиёслаш ва муаммо (ечим)ни тегишли кетма-кетликда бериш асосида такомиллаштирилган;
фанни мукаммал ўзлаштиришда маҳаллий иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда жаҳон ва миллий ривожланиш омилларини кўп босқичли ўқув масала ва машқлари тизими орқали мустаҳкамлашнинг педагогик аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Жаҳон иқтисодий ва ижтимоий географияси” фанини ўқитишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
“Жаҳон иқтисодий ва ижтимоий географияси” фанини ўқитиш сифатини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар “Жаҳон иқтисодий ва ижтимоий географияси” номли ўқув қўлланма  мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи асосидаги 359-002-сон гувоҳномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш таълим сифатини оширишда ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ҳамда ҳодисаларни кузатиш, аниқлаш, тушуниш ва тушунтириш, географик объектлар, жой номларини тўғри қўллай олиш, глобус, географик атлас ва хариталардан амалиётда фойдалана олишнинг инновацион ўқув топшириқ ва машқларидан мақсадли фойдаланишга хизмат қилган;
фанни ўқитишда ўқувчиларнинг дидактик компетенцияси мавзулар кесимида уни ўзлаштиришнинг ўсиб бориши тартибида топшириқларнинг мақсадли тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 15.06.2020 йилдаги 144-сон буйруғи асосида Миллий ўқув дастурларини тайёрлаш ва ИТД-7-29 “Наманган вилояти табиий ресурслари, улардан фойдаланиш ва юзага келаётган экологик муаммоларни бартараф этиш йўллари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 5 августдаги 01/11-02/2-809-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 сентябрдаги 8903-3607-сон маълумотномалари). Илмий натижалардан фойдаланиш ўқувчиларнинг дидактик компетенциясини “Мақсадлар чўққиси”, “Юлдузлар галактикаси”, “Хавфли дарё”, “УМОМ”, “Ёмғир”, “Сирли шаҳар”, “Юлдузча”, “Беш+1”, “Саволнинг жавобини топ”, “10х10”, “Дўппи” каби тавсия этилган топшириқлар асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
халқаро иқтисодий интеграция ва глобаллашув жараёни бўйича ўқувчиларнинг ўқув мақсадига эришиш даражасини баҳолашга бўлган методик ёндашув вазифани чалкашлик ва мантиқ, қиёслаш ва муаммо (ечим)ни тегишли кетма-кетликда келтириш асосидаги такомиллашув “Жаҳон иқтисодий ва ижтимоий географияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи асосидаги 359-002-сон гувоҳномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ўқувчиларнинг фан бўйича қобилиятларини баҳолаш даражасини янада аниқроқ баҳолаш ҳамда бирламчи ўзлаштиришлар даражасининг кўтарилишига хизмат қилган;
фанни мукаммал ўзлаштиришда маҳаллий иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитдан келиб чиқан ҳолда жаҳон ва миллий ривожланиш омилларни кўп босқичли ўқув масала ва машқлар тизими орқали мустаҳкамлаш бўйича таклифлар “Жаҳон иқтисодий ва ижтимоий географияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи асосидаги 359-002-сон гувоҳномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ўқувчиларнинг фан бўйича билимларни ўзлаштириш даражасининг оширига ҳамда фанни мукаммал ўзлаштиришга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish