Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Ривкат Гиратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Майданак астрономик обсерваториясида танланган тарқоқ юлдуз тўдалари фотометрияси», 01.03.01 – Астрономия (физика математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/FM357. 
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Шухрат Абдуманнапович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти, Dsc.02/30.12.2019.FM.15.01. 
Расмий оппонентлар: Расторгуев Алексей Сергеевич, физика-математика фанлари доктори, профессор (Россия); Туракулов Зафар Ялкинович, физика-математика фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Россия Фанлар Академияси Астрономия институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади танланган тарқоқ юлдуз тўдаларни кўпрангли фотометрик маълумотлар асосида тадқиқ этиш ва уларнинг асосий физик параметрларини аниқлаш ҳамда кўпрангли фотометрик ўлчовларни таҳлил қилишда фойдаланиладиган оригинал калибрлаш боғлиқликларни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўпрангли фотометрик ўлчашларни таҳлил қилишда ва фотометрик катталикларни ускуна катталикларидан стандарт тизимга ўтказишда фойдаланиладиган Ландольт рўйхатидан олинган стандарт юлдузларнинг кўп йиллик мавсумлараро оригинал заряд алоқали қурилма (ЗАҚ) фотометриялари асосида оригинал калибрлаш боғланишлари олинган;
тарқоқ юлдуз тўда (ТЮТ) NGC 2264нинг янги ЗАҚ фотометрик кузатувлари олинган;
илк бор NGC 2353 тўдасининг соҳасида ЗАҚ фотометрия амалга оширилган, тўданинг бир қатор физик тавсифлари аниқланган ҳамда NGC 2353 фон соҳасида уч гуруҳ юлдузлар майдонига ажратилган; 
ТЮТ IC 1848 ташкил этувчиларини чуқур оптик ЗАҚ фотометрияси амалга оширилган, унинг асосий физик тавсифлари аниқланган ҳамда тўданинг ёш аъзолари ажратилган;
ТЮТ IC 1805 юлдузларини чуқур оптик фотометрияси амалга оширилган, унинг асосий физик тавсифлари аниқланган ҳамда оптик ва ўрта инфрақизил диапазонлардаги маълумотлар асосида тўданинг ёш аъзолари ажратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ТЮТ NGC 2264 нинг тадқиқот натижалари хорижлик тадқиқотчилар томонидан (чет эл илмий журналларига ҳаволалар: Mothly Noties of the Royal Astronomical Society, Vol. 430, Issue 2, 2013; The Astronomical Journal, Vol. 152, Issue 5, id. 115, 2016) ёш тўдалар NGC 2264 ва Хулкарнинг юлдузлари айланиш даврларидан фойдаланилган;
NGC 2353 ва IC 1848 ларнинг тадқиқот натижалари хорижлик тадқиқотчилар томонидан (чет эл илмий журналларига ҳавола: Astronomy & Astrophysics, Vol. 624, id.A137, 2019) изохронни ва эволюциясининг бошланғич босқичида бўлган кам массали юлдузлардан то массив юлдузларгача эволюцион трекларини ҳисоблашда фойдаланилган;
NGC 2353 тўдасининг аниқланган бир қатор физик тавсифлари (http://vizier.u-strasbg.fr/viz-bin/VizieR-3?-source=J/AJ/135/441/table3) астрономик объектларнинг Страсбургдаги астрономик маълумотлар Маркази электрон маълумотлари базасида очиқ кўринишда ўрганилган ТЮТларнинг  фотометрик маълумотлари каталоглари чоп этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish