Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Завқиддин Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гиперболик типдаги интегро-дифференциал тенгламалар учун кучсиз горизонтал муҳитларда тескари масалалар», 01.01.02 – Дифференциал тенгламалар ва математик физика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/FM459. 
Илмий раҳбар: Дурдиев Дурдимурод Қаландарович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.FM.02.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Ақназар Бектурдиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Карчевский Андрей Леонидович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гиперболик типдаги интегро-дифференциал тенгламанинг горизонтал ўзгарувчидан кучсиз боғлиқ бўлган икки ўлчовли ядросини аниқлаш усулларини қуриш, ечимнинг ягоналигини ва бу тескари масалалар ечимлари мавжудлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асосий қисмида тўлқин оператори бўлган гиперболик типдаги интегро-дифференциал тенглама учун қўйилган бошланғич-чегаравий масаланинг бир қийматли ечилиши, ечимнинг мавжудлиги ва ягоналиги исботланган;
тўғри масала ечими z=0 да берилган ҳолда Фурье алмаштириши ва моментлар усулларидан фойдаланиб, горизонтал ўзгарувчи х дан кучсиз боғлиқ бўлган интеграл ҳаднинг икки ўлчовли ядросини аниқлаш масаласининг глобал бир қийматли ечилувчанлиги исботланган;
фазовий ўзгарувчилари бўйича аналитик ва вақт ўзгарувчиси бўйича силлиқ функциялар синфида интеграл ҳаднинг икки ўлчовли ядросини топиш масаласининг локал бир қийматли ечилувчанлиги исботланган;
горизонтал қатламланган таъсирдан кейинги эластик-қовушқоқ муҳитнинг хотира функциясини аниқлашнинг сонли усули қурилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Гиперболик типдаги интегро-дифференциал тенгламалар учун кучсиз горизонтал муҳитларда тескари масалаларга оид илмий натижалар асосида:
горизонтал ўзгарувчидан кучсиз боғлиқ бўлган иккинчи тартибли гиперболик типдаги интегро-дифференциал тенгламаларда икки ўлчовли ядрони топишнинг таклиф этилган усулидан ОТ-Атех-2018-340 рақамли «Икки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини назарий ва сонли тадқиқ этиш» мавзусидаги лойиҳада эластик–қовушқоқлик тенгламасидан ядрони аниқлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 89-03-2472-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши кучсиз горизонтал муҳитларда хотирали тенглама ядросини аниқлаш масаласининг мавжудлиги ва ягоналигини исботлаш имкониятини берган;
горизонтал қатламланган соҳаларда хотира функцияси параметрларини сонли аниқлаш усулларидан РНФ 18-19-00538 рақамли  «Микро ва наноқопламали сиртлардаги суюқлик томчиларининг динамикаси ва буғланиши» номли хорижий  лойиҳада ўрама типидаги гиперболик интегро-дифференциал тенгламанинг ядросини аниқлашда фойдаланилган (Россия фанлар академияси, Сибир бўлими, С.Л. Соболев номидаги Математика  институти, 2020 йил 7 июлдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши қатламли қопламаларнинг хотира функциясини аниқлашнинг сонли усулини қуриш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish