Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерматов Жавохир Зафаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Техноген чиқиндилар асосида емирилишга ва термик чидамликка бардош маҳсулотларнинг технологик параметрларини ишлаб чиқиш», 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T650. 
Илмий раҳбар: Арипова Мастура Хикматовна, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Рахимбой Атажанович, техника фанлари доктори, профессор; Талипов Ниғматулла Хамидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент қурилиш-архитектура институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: анъанавий ва гелиоматериалшунослик услубда маҳалий хомашё ва саноат чиқиндиларидан емирилишга чидамли ва иссиққа бардошли керамик втулкалар (кернлар) ва стерженлар олиш параметрларини муқобиллаш ва ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Доломит - чиқинди Al2O3 - каолин» системасига «таркиб-ҳосса» диа-граммасини қўллаш билан емирилишга чидамли ва иссиққа бардошли мақбул таркиб танлаш мумкинлиги исботланган;
юқори мужассамлашган қуёш нурлари 250–350 Вт/см2 оқим зичлигида тоблаш, юқори ҳароратли фазаларни фиксация қилиш ва сувда юқори тезликда совутиш (103 град/с) билан эритмадан синтез қилинган материалдан механик хусусиятлари модификацияланган 1–3 нм ўлчамга эга нанозаррачалар олиш жараёни аниқланган;
эритмадан синтез қилинган материалларда мужассамлашган қуёш нурлари оқимида кристалл панжараларнинг бузилиши билан метастабил ҳолат юзага келиши аниқланган ва бу орқали материалнинг биржинслилиги, емирилишга чидамлилиги ва иссиққа бардошлилиги асосланган;
анъанавий керамик ва гелиоматериалшунослик услубида массаларнинг таркиби ва қайта кристалланиш технологик усулларини танлаш орқали олинган материаллар саноат корундли маҳсулотлар билан таққосланган ҳамда емирилишга чидамлилиги 0,001 г/см2 ва иссиққа бардошлилиги 49 циклгача етишлиги аниқланган;
саноат чиқиндилари асосида емирилишга чидамли ва иссиққа бардошли керамик втулкалар (кернлар) ва стерженлар олиш муқобил параметрлари аниқланиб, ишлаб чиқиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Емирилишга чидамли ва иссиққа бардошли керамик материаллар ишлаб чиқариш ва қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«доломит - чиқинди Al2O3 - каолин» таркибли керамик материаллар тайёрлаш рецептураси ва технологияси «Olmaliq g’istchisi» МЧЖда амалиётга жорий этилган («O‘ZSANOATQURILIShMATERIALLARI» Ўзсаноатқурилиш-материалларисаноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 14 июлдаги 05/15-2323-сон маълумотномаси). Натижада, таннархи анъанавий керамик услубда олинган материаллардан 13,9 %га арзонлашган, электр сарфи 35–40 %гача қисқарган, хизмат қилиш муддати 1,5 марта ортиқ керамик втулкалар (кернлар) ишлаб чиқариш ва ВК-6 маркали металл втулкаларни алмаштириш имконини берган; 
емирилишга чидамли ва иссиққа бардошли керамик стерженлар олиш технологияси «Med Standard Glass» МЧЖда амалиётга жорий этилган «O‘ZSANOATQURILIShMATERIALLARI» Ўзсаноатқурилишматериаллари-саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 14 июлдаги 05/15-2323-сон маълумотномаси). Натижада, нисбий зичлиги 6,4 г/см3, емирилишга чидамлилиги 0,001 г/см2, иссиққа бардошилиги 49 циклдан кам бўлмаган стерженлар ишлаб чиқариш, Хитойдан келтирилаётган стерженларни алмаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish