Sayt test rejimida ishlamoqda

Темирбеков Раматулла Оразымбетовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳозирги шароитда Амударёнинг қуйи оқимидаги карпсимон балиқларнинг (Cyprinidae) экологияси ва ресурслик аҳамияти», 03.00.10 – Экология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/B410.
Илмий раҳбар: Жолдасова Илия Магжановна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, PhD.02/30.12.2019.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Бауаддин биология фанлари доктори, профессор; Атаназаров Куралбай Мауленович  биология фанлари  номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Амударёнинг қуйи оқимида гидрорежимнинг кучли ўзгариши шароитида карпсимон балиқларнинг тур таркиби динамикаси, ресурслари ва экологик хусусияларини аниқлашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амударёнинг қуйи оқимида ҳозирги экологик шароитда карпсимон балиқлар жамоаси комплексининг таксономик таркиби, турларнинг популяцион структураси  очиб берилган;
атроф-муҳит шароитига боғлиқ карпсимон балиқларнинг сув ҳавзалари бўйлаб тарқалишида биотопик қулайликлар, миграция режими; популяцияларнинг улчам-ёш ва жинс структуралари; доминант ва заиф таксонларининг озиқланиш, ўсиш, кўпайишининг экологик хусусиятлари аниқланган;
илк бор Амударё қуйи оқимидаги бегона карпсимон балиқларининг тўлиқ тур таркиби, уларнинг пайдо бўлиши ва ҳудуд бўйлаб тарқалиши, эколого-биологик хусусиятлари ва саноатлик мақоми аниқланган; 
Амударёнинг қуйи оқимида ҳар хил типдаги сув хавзаларидаги балиқ ресурслари, карпсимон балиқларнинг маҳсулдор жамоаси ва популяциясининг шаклланиш шартлари ва шакллари очиб берилган;
карпсимон балиқлар потенциали ҳисобидан  Амударёнинг қуйи оқимидаги сув ҳавзаларининг балиқ ҳосилдорлигини кўтариш, уларни аквакультурани ривожлантиришда фойдаланиш йўллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳозирги шароитдаги Амударёнинг қуйи оқимидаги карпсимон (Cyprinidae) балиқларнинг экологияси ва ресурслик аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
табиий сув ҳавзалари ва уларнинг ихтиофаунасини экологик мониторинг чора тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қумийтасининг 2019 йил 23 декабиридаги 01/18-1-3544-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйи регионида биохилма-хилликни сақлаш ва атроф-муҳитни мухафоза қилиш, ҳайвонат дунёси кадастрини тузиш имконини берган; 
карпсимон балиқлар потенциали ҳисобидан  Амударёнинг қуйи оқимидаги сув ҳавзаларининг балиқ ҳосилдорлигини кўтариш йўллари «Нукус-Балиқ» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чарвочиликни ривожлантириш қўмийтасининг 2020 йил 29 августидаги 33/04-336-сон маълумотномаси). Натижада, табиий уруғланишдан олинган балиқ човақлари билан табиий балиқчилик сув ҳавзаларини балиқлантириш ҳисобидан балиқ заҳираларини тўлдириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish