Расулов Бекзод Боймуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини ривожлантириш механизмлари”, 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ss166.
Илмий раҳбар: Қўчқоров Вахоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Мўминов Алишер Гаффарович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан ННТлар, ОАВ билан ўзаро ҳамкорлигининг самарадорлигини ошириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда жамоатчилик назорати тизимини горизонтал ва вертикал (турли шакл ва даража) йўналишлар бўйича ривожлантириш ҳамда нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш ижтимоий-сиёсий зарурият эканлиги очиб берилган;
Ўзбекистонда ахборот-медиа назорат шаклини давлат ҳокимияти ва маҳаллий бошқарув органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда энг самарали усулларидан бирига айлантириш мумкинлиги назарий жиҳатдан асосланган;
мамлакатимизда “Очиқлик индекси” мезонларини янада такомиллаштириш борасида маҳаллий бошқарув органларининг ўтказадиган йиғилишлари, мажлислари ва тадбирларини “Онлайн-видео” тарзда ижтимоий тармоқларда очиқ намойиш қилиш таклифи ишлаб чиқилган;
маҳаллий халқ депутатлари Кенгаши мақоми ошириш маҳаллий Кенгашлар ва ҳокимият ўртасида ўзаро тийиб туриш механизмларининг шаклланишига ҳамда бошқарувда “сиёсий рақобат муҳитини” нинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини ривожлантириш механизмлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда жамоатчилик назорати тизимини горизонтал ва вертикал (турли шакл ва даража) йўналишлар бўйича ривожлантириш ҳамда нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш ижтимоий-сиёсий зарурият эканлигига оид хулоса ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказида маърузачилар учун “Ўзбекистонда ННТлар фаолияти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 28 ноябрдаги 02/07-1588 рақамли маълумотномаси). Натижада марказнинг Ҳаракатлар стратегияси 1-қисми: “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари”, 1.2.-“Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш” бандини самарали амалга оширишга катта хисса қўшган;
Ўзбекистонда ахборот-медиа назорат шаклини давлат ҳокимияти ва маҳаллий бошқарув органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда энг самарали усулларидан бирига айлантириш мумкинлигига доир хулосалардан ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш юзасидан ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича таклифлардан “Фуқаролик жамияти” (Ҳаракатлар стратегияси) фани бўйича ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 октябрдаги 89-03-4153 рақамли далолатномаси). Натижада 2019-2020 ўқув йилида “Фуқаролик жамияти” (Ҳаракатлар стратегияси) фани назарий асослари мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган;
мамлакатимизда “Очиқлик индекси” мезонларини янада такомиллаштириш борасида маҳаллий бошқарув органларининг ўтказадиган йиғилишлари, мажлислари ва тадбирларини “Онлайн-видео” тарзда ижтимоий тармоқларда очиқ намойиш қилиш таклифига ҳамда давлат органлари раҳбарларининг маънавий-аҳлоқий фазилатлари, улар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашнинг норматив-ҳуқуқий, ташкилий-назорат турларидан ташқари нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан назорат фаолиятининг амалда аниқ мақсадли тарзда йўлга қўйилиши, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда иштироки даражасини оширишга доир хулосалар “Фуқаролик жамияти” (Ҳаракатлар стратегияси) фани бўйича ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 октябрдаги 89-03-4153 рақамли далолатномаси). Натижада 2019-2020 ўқув йилида “Фуқаролик жамияти” (Ҳаракатлар стратегияси) фани мазмунини бойитишга хисса қўшган;
маҳаллий халқ депутатлари Кенгаши мақоми ошириш маҳаллий Кенгашлар ва ҳокимият ўртасида ўзаро тийиб туриш механизмларининг шаклланишига ҳамда бошқарувда “сиёсий рақобат муҳитини” нинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатишига оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кенгашининг “Ёш депутат” лойиҳаси Низомини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2019 йил 29 ноябрдаги 04-13/6006 рақамли маълумотномаси). Хулосалар Кенгашнинг ушбу йўналишдаги фаолиятлари самарадорлиги ошишига ва назарий жиҳатдан мустаҳкамланишига хизмат қилган.