Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилов Абдулатиф Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ёшлар сиёсий маданиятининг ривожланиш жараёнлари”, 23.00.03 – Сиёсий маданият ва мафкура (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ss166.
Илмий раҳбар: Мусаев Одил Рахматович, фалсафа фанлари доктори, профессор в.б..
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08. 
Расмий оппонентлар: Қўчқоров Вахоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Ахмедов Хусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори.  
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ёшлар сиёсий маданиятини ривожлантириш жараёнлари ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш механизмларига оид назарий хулоса ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий методологик ёндашувлар концепциясида ёшлар сиёсий маданиятини юксалтиришда миллий-ментал хусусиятларни инобатга олиш ва шахснинг ижтимоийлашувида «шахс-махалла-ННТ-давлат» форматини йўлга қўйиш муҳим омил эканлиги асосланган;
Ўзбекистон ёшларининг ижтимоийлашуви ҳолатини аниқлаш учун глобал ҳамда регионал миқиёсдаги стандартлаштиришга доир мониторинг қилиш мезонлар тизими (жамоавийлик, андишалик, уятчанлик, фикрини очиқ айтмаслик каби) ментал хусусиятлар инобатга олиниб такомиллаштирилган; 
мамлакатимизда ёшлар сиёсий маданиятини ривожлантириш борасида фаолият олиб борувчи давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги (давлат+Ёшлар агентлиги, давлат+жамоат ташкилотлари, давлат+нодавлат ташкилотлар каби кўринишларда) ижтимоий шерикчиликка асосланиши лозимлиги  очиб берилган;
“сиёсий маданият”, “сиёсий онг”, “ёшлар сиёсий маданияти” каби категориялар халқимизга хос бўлган ментал хусусиятлар (ўзидан катталарга, раҳбарларга, айниқса лидерларга ишониш каби) билан боғлиқ тамойиллар асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ёшлар сиёсий маданиятининг ривожланиш жараёнлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
замонавий методологик ёндашувлар концепциясида ёшлар сиёсий маданиятини юксалтиришда миллий-ментал хусусиятларни инобатга олиш ва шахснинг ижтимоийлашувида «шахс-махалла-ННТ-давлат» форматини йўлга қўйиш муҳим омил эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида тайёрланган “Ёшлар ва келажак” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2018 йил 24 сентябрдаги 14/413-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини тизимли мониторинг қилиш ҳамда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар динамикасини ёритиб борувчи тизимни такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон ёшларининг ижтимоийлашуви ҳолатини аниқлаш учун глобал ҳамда регионал миқиёсдаги стандартлаштиришга доир мониторинг қилиш мезонлар тизими (жамоавийлик, андишалик, уятчанлик, фикрини очиқ айтмаслик каби) ментал хусусиятлар инобатга олиниб  такомиллаштирилганлигига доир янгилигидан “Адолат” социал-демократик партияси “Ёш адолатчилар” қанотининг Низомини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2019 йил 16 майдаги 01-04/153-сон маълумотномаси). Натижада партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти Низомидаги умумий вазифаларни сиёсий индивидуализм тамойили асосида амалга ошириш технологиялари ва тарғибот акцияларининг назарий-методологик асоси такомиллаштирилган;
мамлакатимизда ёшлар сиёсий маданиятини ривожлантириш борасида фаолият олиб борувчи давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги (давлат+Ёшлар агентлиги, давлат+жамоат ташкилотлари, давлат+нодавлат ташкилотлар каби кўринишларда) ижтимоий шерикчиликка асосланиши лозимлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академиясида “Ўбекистонда ёшлар сиёсати” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академияси 2018 йил 22 октябрдаги 01/312-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ва тавсиялар академиянинг мазкур йўналишдаги фаолиятлари ривожланишини ёритишга самарали хисса қўшган;
“сиёсий маданият”, “сиёсий онг”, “ёшлар сиёсий маданияти” каби категориялар халқимизга хос бўлган ментал хусусиятлар (ўзидан катталарга, раҳбарларга, айниқса лидерларга ишониш каби) билан боғлиқ тамойиллар асосида берилган хулосалардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2019 йилда нашр этилган “Ёшларда сиёсий маданиятни ривожлантириш омиллари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2019 йил 26 мартдаги 04-13/1399-сон маълумотномаси). Натижада Мазкур таклиф ва тавсиялар Иттифоқнинг ушбу йўналишда амалга ошириётган фаолиятининг назарий асосларини мустаҳкамлаш ва амалий ишлари самарадорлиги ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish