Маматов Ғанишер Сапиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборотлашган жамиятда жамоатчилик назорати ва давлат ахборот сиёсатининг уйғунлиги (Ўзбекистон Республикаси мисолида)», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Siyos6.
Илмий раҳбар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.S.01.08.
Расмий оппонентлар: Мусаев Одил Рахматович, фалсафа фанлари доктори; Қолқонов Нуриддин Ташпулатович, фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура ва қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жамоатчилик назорати назариясига мансуб мавжуд манбаларни аниқлаш, замонавий давлатлардаги ахборот сиёсатининг моҳияти, мазмуни ва хусусиятларини ифодалаш ҳамда Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини такомиллаштиришда оммавий ахборот воситаларининг муҳимлигини илмий-назарий ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборотлашган жамиятда жамоатчилик назорати ва давлат ахборот сиёсатининг уйғунлиги масалалари ривожланган давлатлар тажрибаси ҳамда мавжуд илмий-методик қарашлар призмаси орқали очиб берилган;
давлат бошқарувида ахборот фаолиятини амалга оширишнинг фаол ва пассив ошкоролик принципларини амалга оширишда ахборотни ҳужжатлаштириш, ахборотдан фойдаланишни таъминлаш, ахборот билан оммавий таъминланиш, ахборий ўзаро муносабат ўрнатиш каби услубий тизимлар тамойилларига таяниши асосланган;
Ўзбекистонда демократлаштириш, ижтимоий фикр ва жамоатчилик назоратини уч босқич – шаклланиш, ривожланиш ва янги даврларга ажратиб,
алоҳида-алоҳида назарий қарашлар ҳамда жамоатчилик назорати мисолида “Ижтимоий виждон” тушунчаси таърифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда “Ахборот сиёсати”нинг жамоатчилик назоратида акс этиш тенденциялари ва муаммолари мисолида жамоатчилик фикрини юксалтириш бўйича илмий фаразлар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси мисолида ахборотлашган жамиятда жамоатчилик назорати ва давлат ахборот сиёсатининг уйғунлиги бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
ахборотлашган жамиятда жамоатчилик назорати ва давлат ахборот сиёсатининг уйғунлиги масалалари ривожланган давлатлар тажрибаси ҳамда мавжуд илмий-методик қарашлар призмаси орқали очиб берилганлиги ҳамда давлат бошқарувида ахборот фаолиятини амалга оширишнинг фаол ва пассив ошкоролик принципларини амалга оширишда ахборотни ҳужжатлаштириш, ахборотдан фойдаланишни таъминлаш, ахборот билан оммавий таъминланиш, ахборий ўзаро муносабат ўрнатиш каби услубий тизимларга асосланган тамойиллар бўйича ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижаларидан “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг сиёсий-ҳуқуқий асослари” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасининг 2018 йил 23 майдаги №14/143-сон далолатномаси). Мазкур ўқув-услубий қўлланмага диссертация ишидаги амалий таклифлар манбаа бўлиб ҳизмат қилган;
давлат бошқарувида ахборот фаолиятини амалга оширишнинг фаол ва пассив ошкоролик принципларини амалга оширишда ахборотни ҳужжатлаштириш, ахборотдан фойдаланишни таъминлаш, ахборот билан оммавий таъминланиш, ахборий ўзаро муносабат ўрнатиш каби услубий тизимлар тамойилларига таяниши ҳамда жамоатчилик назорати кучайтириш каби услубий тамойилларига оид илмий фаразлар, таклифлар ва тавсияларидан Республика маънавият ва маърифат марказида маърузачилар учун “Ахборотлашган жамият” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 28 январдаги 02/07-128-сон далолатнома). Натижада Марказнинг ҳудудий бўлимлари орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини самарали амалга оширишга манба бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистонда демократлаштириш, ижтимоий фикр ва жамоатчилик назоратини уч босқич – шаклланиш, ривожланиш ва янги даврларга ажратиб, алоҳида-алоҳида назарий қарашлар ҳамда жамоатчилик назорати мисолида “Ижтимоий виждон” тушунчасига берилган таърифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Парламент фаолияти” эшиттиришлари дастурларини ишлаб чиқиш ва “Ижтимоий виждон” ғоясини доимий равишда тарғиб қилиш ценарий ишланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 7 июндаги O’z/B-1-115-сон далолатнома). Натижада мазкур таклиф ва тавсияларнинг “O’zbekiston” телерадиоканали дастурларига киритилиши МТРКнинг фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онгини ривожлантириш ва жамиятда “Ижтимоий виждон” ғоясини кенг тарғиб қилиш ишларига катта ҳисса қўшган;
Ўзбекистонда “Ахборот сиёсати”нинг жамоатчилик назоратида акс этиш тенденциялари ва муаммолари мисолида жамоатчилик фикрини юксалтириш бўйича илмий фаразлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган дастурининг 8.1. Миллий ахборот маконини ривожлантириш банди асосида тайёрланган “Ахборотлашган жамият” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2020 йил 13 февралдаги №01-56-сон далолатномаси). Натижада, диссертация ишида илгари сурилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган дастури ва партиянинг 2020 йилга мўлжалланган устувор йўналишлари бўйича дастурини ёритишга манбаа бўлиб хизмат қилган.