Хурсандов Алишер Суюновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшлар ижтимоийлашувида миллий-сиёсий идентификациянинг намоён бўлиш хусусиятлари», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Siyos78.
Илмий раҳбар: Ўтамуродов Акбар Ўтамуродович фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.S.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўраев Нарзулла Косимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Нишонова Озода, сиёсий фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ёшларни ижтимоийлашувида миллий-сиёсий идентификацияни ўзига хос хусусиятларига оид назарий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий-сиёсий идентификацияни шакллантириш босқичлари, тамойиллари, механизмлари, технологиялари типологияси ишлаб чиқилиб, у ёшлар ижтимоийлашувида ижобий компонент эканлиги асосланган;
сиёсий ижтимоийлашувнинг генезиси ва намоён бўлиш хусусиятлари аниқлаштирилган ҳамда ёшларда сиёсий фаоллик, ватанпарварлик, эркин фикрлаш, ўзлигини англаш, манфаатдорлик каби хусусиятлар мониторингини олиб боришга оид мезонлари ишлаб чиқилган;
ёшлар ижтимоийлашувидаги ўзликни англаш, миллий-сиёсий идентификацияни ривожлантириш жараёнининг вертикал ва горизонтал кўрсаткичлари ҳамда ижтимоийлашув тизими самарадорлигини баҳолаш индикаторлари такомиллаштирилган;
ёшлар сиёсий идентификациясига доир “ёшлар ижтимоийлашуви” (мослашувчанлик ва замонавийлашув), “миллий идентификация” (андишалик ва юз-хотирлик), “миллий-сиёсий идентификация” (уюшмаганлик, сиёсий маданият, сиёсий онг) категорияларнинг мазмуни ва илмий таърифлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёшлар ижтимоийлашувида миллий-сиёсий идентификациянинг намоён бўлиш хусусиятлари бўйича олиб борилган тадиқотнинг илмий натижалари асосида:
миллий-сиёсий идентификацияни шакллантириш босқичлари, тамойиллари, механизмлари, технологиялари типологияси ишлаб чиқилиб, у ёшлар ижтимоийлашувида ижобий компонент эканлигига оид хулосалардан “Социология” фани бўйича ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сон буйруғи, нашр рухсатномаси № 654-004). Илмий хулосалар ва амалий таклифлар ёшлар ижтимоийлашувида миллий-сиёсий идентификация талабларини жамият ҳаётига самарали тадбиқ қилиш ҳамда “Социология” фани бўйича ўқув қўлланмани назарий-методологик жиҳатдан такомиллаштиришга ҳизмат қилган;
сиёсий ижтимоийлашувнинг генезиси ва намоён бўлиш хусусиятлари аниқлаштирилган ҳамда ёшларда сиёсий фаоллик, ватанпарварлик, эркин фикрлаш, ўзлигини англаш, манфаатдорлик каби хусусиятлар мониторингини олиб боришга оид мезонлари ишлаб чиқилганлигига доир янгилигидан барча бакалавриат таълим йўналишлари учун ёшларга оид давлат сиёсатининг аҳамияти, ёшлар ижтимоийлашувида таълим ва тарбиянинг ўрни ҳамда миллий-сиёсий идентификациянинг тузилмавий-функционал жиҳатларини кабиларни таҳлил қилишда ҳамда “Фуқаролик жамияти” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги № 89-03-3722-сон маълумотномаси). Бунда замонавий ёшлар янгича фикрлашининг янги ғоялар, янги қадриятлар билан миллий-сиёсий жиҳатдан ижтимоийлашув жараёнини ва таълим сифатини оширишга хизмат қилган;
ёшлар ижтимоийлашувидаги ўзликни англаш, миллий-сиёсий идентификацияни ривожлантириш жараёнининг вертикал ва горизонтал кўрсаткичлари ҳамда ижтимоийлашув тизими самарадорлигини баҳолаш индикаторлари такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан “Социология” фани бўйича ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сон буйруғи, нашр рухсатномаси № 654-004). Ушбу хулоса ва такомиллаштирилган индикаторлар Социология фанини методик жиҳатдан мустаҳкамлашга самарали ҳисса қўшган;
ёшлар сиёсий идентификациясига доир “ёшлар ижтимоийлашуви” (мослашувчанлик ва замонавийлашув), “миллий идентификация” (андишалик ва юз-хотирлик), “миллий-сиёсий идентификация” (уюшмаганлик, сиёсий маданият, сиёсий онг) категорияларнинг мазмуни ва илмий таърифлари такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан “Сиёсатшунослик” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 февралдаги 133-сон буйруғи, нашр рухсатномаси № 133-249). Натижада тадқиқот асосида “ёшлар ижтимоийлашуви” ва “миллий идентификация” категорияларни таснифлашдаги турли илмий-амалий ёндашувлар ва умумсиёсий методология асосида ўқув дастурларининг тегишли мавзулар ва янги маълумотлар билан бойитилишида манбаа бўлиб ҳизмат қилган.