Ачилов Дилшод Дилмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Vaccinium myrtillus L., galega oficinalis L. ўсимликлари асосида олинган фитодиабетол препаратининг гипогликемик таъсири», 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib673.
Илмий раҳбар: Аллаева Мунира Журақуловна, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Тўрғунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Файзиева Зиёда Тўраевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фитодиабетол дори воситасини қандли диабетни турли тажриба моделларида махсус гипогликемик таъсирини ва организм учун хавфсизлигини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гипергликемия ва диабетнинг турли моделларида фитодиабетолнинг гипогликемик фаоллиги ўзининг гипогликемик хусусияти бўйича тижорат дори воситаси глукейрдан қолишмаслиги, фитодиабетолнинг самарали миқдори ҳамда юборилиш давомийлиги асосланган;
гипергликемия ва диабетнинг турли моделларида, интакт ҳайвонлардаги постпрондал гипергликемияни меьёрлаштириши учун фитодиабетолни қўллашни юқори самарадорлиги ҳамда уни экзоген инсулин таъсирини кучайтириши ва углевод юкламасига ҳайвонлар чидамлилигини ошириш хусусияти исботланган;
дитизонли диабет моделида фитодиабетол таъсир механизми; жигарда глюкокиназа ва мушакларда гексокиназани фаоллаштириши, гликогеннинг синтезини кучайтириши, парчаланишини секинлаштириши натижасида глюкозани тўқималарда ўзлаштирилиши ортиши, мушаклардаги фосфорилаза фаоллиги камайиши ва липидлар алмашинувини меъёрлаштириши исботланган.
Лангерганс оролчаларидаги β-ҳужайраларнинг регенерация имкониятини ортиши, яллиғланиш ва дистрофик жараёнларни пасайиши, фитодиабетол хамда глукейрни аллоксан диабетидаги фармакологик даволашда уларнинг секретор фаолиятини кучайиши ва ушбу дори воситалари таъсири остида жигардаги функционал-тузилмавий кўрсатгичларни тикланиши исботланган;
янги дори воситаси фитодиабетолнинг заҳарли, кумулятив, аллергик, сенсибилизацион хусусиятлари ва тажриба ҳайвонларининг ҳаётий муҳим аьзоларига кўрсатадиган салбий таъсири мавжуд эмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Vaccinium myrtillus L., galega officinalis L. ўсимликларидан олинган фитодиабетолнинг гиполикемик таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Дори воситаларини антидиабетик хусусиятларини баҳолаш усуллари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 21 майдаги 8н-д/24-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома фитодиабетолни меъда ичига 60 мг/кг миқдорда қўлланилиши гипергликемияни камайтириш, гексокиназани фаоллаштириш, жигар ва мушакларда гликогенни парчаланишини секинлаштириш ҳамда ҳосил бўлишини ошириш, глюкоза метаболизмини тезлаштириш, постпрондал гипергликемияда инсулин таъсирини кучайтириш ва диабетик асоратларни ривожланиш хавфида организмда глюкоза гомеостазини қўллаб қувватлаш имконини берган;
Vaccinium myrtillus L., galega officinalis L. ўсимликларидан олинган фитодиабетолнинг гиполикемик таъсирини асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент фармацевтика институти координацион бирикмалар синтези ва фармако-токсикологик тадқиқотлар лабораторияси ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг олий ўқув юртлариаро лаборатория иши фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 январдаги 8н-д/15-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг «Ўзстандарт» агентлиги томонидан Фитодиабетолни ишлаб чиқиш учун техник шартлар Ts 26140431-001:2019 ва технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан (ТИ 26140431-001:2019) тасдиқланган хамда МЧЖ “AKTASH” томонидан ишлаб чиқарилган ва тиббиётга тадбиқ этилган.