Утамбетов Дуйсенбай Уснатдиновичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кузги буғдойнинг шурга ва қишга чидамлилик хусусиятлари асосида янги тизма ва навларнин яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Qx183.
Илмий раҳбар: Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: кузги юмшоқ буғдойнинг “Шортанбай-1” нави (№ NAP 00259). Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2020 йил 8 сентябрдаги 01-11/1301-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жаҳон коллекцияси намуналаридан фойдаланган ҳолда суғориладиган майдонлар учун республиканинг шимолий минтақалари тупроқ-иқлим шароитларида етиштиришга мос кузги юмшоқ буғдойнинг коллекцияси намуналарини ўрганиш ҳамда дурагайлаш йўли орқали дон сифати юқори, шўрга чидамли бўлган янги навларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган майдонлар учун илк бор кузги буғдойнинг турли эко-географик гуруҳларига мансуб нав ва намуналарни дурагайлаш орқали морфо-биологик, қимматли-хўжалик ҳамда шўрга чидамли, дон сифати юқори бўлган бошланғич манбалар танлаб олинган;
кузги юмшоқ буғдой нав ва намуналари агроэкологик нав синаш кўчатзорларида морфо-биологик белги ва хусусиятлари, биотик ва абиотик омилларга чидамлилиги, ҳосилдорлиги ва дон сифат кўрсаткичлари аниқланган;
кузги юмшоқ буғдой нав ва намуналарининг эртапишарлиги, шўрга чидамлилиги ва шу хусусиятлар бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлган, шунингдек, юқори сифат талабларига жавоб берадиган кузги юмшоқ буғдойнинг “Шортанбай-1” нави яратилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кузги юмшоқ буғдойнинг юқори сифатли селекцион ашёларини яратиш, тур ичида мураккаб дурагайлаш ва якка танлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
қимматли хўжалик белгиларига эга ҳосилдор, иссиқликка, шўрга, қишги совуққа чидамли, эртапишар кузги юмшоқ буғдойнинг янги “Шортанбай-1” нави яратилган ва Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патент (NАР 00258) олинган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2020 йил 8 сентябрдаги 01-11/1301-сон маълумотномаси). Натижада кузги юмшоқ буғдойнинг қимматли хўжалик белгиларига эга, ҳосилдор, иссиқликка, шўрга, қишги совуққа чидамли, эртапишар бўлган нав билан бойитилган;
яратилган “Шортанбай-1” нави 2019 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси суғориладиган майдонларида экиш учун истиқболли нав сифатида Қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестирига киритилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 21 августдаги 02/021-2614-сон маълумотномаси) Натижада ғаллачилик фермер хўжаликлари қимматли хўжалик белгиларига эга ҳосилдор, иссиқликка, шўрга, қишги совуққа чидамли, эртапишар бўлган нав билан таъминланган;
кузги юмшоқ буғдойнинг янги “Шортанбай-1” нави Қорақолпоғистон Республикаси Нукус туманидаги фермер хўжаликларида ғалла майдонларида 51 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 21 августдаги 02/021-2615-сон маълумотномаси). Натижада ғаллачилик фермер хўжаликларида андоза навларига нисбатан гектарига 15,0 центнер қўшимча юқори ва сифатли дон ҳосили олишга эришилган ва иқтисодий самарадорлик гектаридан 3352 минг сўмга, рентабеллик даражаси 30 фоизни ташкил этган.