Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Гулноза Хамзаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полимер гелларнинг сувли эритмаларда бўкиш жараёнининг физик-кимёвий асослари», 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/K301. 
Илмий раҳбар: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.02.05.
Расмий оппонентлар: Эшмаматова Нодира Бахрамовна, кимё фанлари доктори; Сидиков Абдужалил, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: полимер гелларнинг сувли эритмаларда бўкиш жараёнининг физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қутбий гуруҳлари диссоциланадиган ва диссоциланмайдиган полимер гелларда бўкиш жараёни Гиббс эркин энергиясининг ўзгариши ҳисобланган;
полимер материаллар бўкишининг кинетик қонуниятларини гетерофазавий физик-математикавий модель ёрдамида баҳоланган; 
илк бор полимер материаллар бўкиш жараёнини иккинчи гуруҳ металл хлоридлари табиати ва концентрациясига боғлиқлиги оптик микрометрия усулида поливинил спирт асосида олинган полимер геллар учун аниқланган;
қарши оқимли ион алмашиниш усулига асосланиб, табиий ва техник сувлар таркибидан ионлар ҳамда кўп компонентли системалар таркибидан аминокислоталар ажратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полимер гелларнинг сувли эритмаларда бўкиш жараёнининг физик-кимёвий хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий сувларни тузсизлантириш мақсадида ишлаб чиқилган ион алмашинишнинг қарши оқимли усули «БиоХимМак» корхонасида (Россия) амалиётга жорий этилган («БиоХимМак»нинг 2020 йил 21 майдаги 52/27-сон маълумотномаси). Натижада, тузсизлантирган сув хроматографик усулда дигидрокверцетинни ажратиб олишда қўллаш имконини берган;
полимер гелларнинг сувли эритмаларда бўкишининг физик-кимёвий асосларидан А-7-23 рақамли «Маҳаллий сорбентлар ёрдамида мис ионларини оқова сувлардан ажратиб олиш технологияси» мавзусидаги амалий лойиҳада реагентсиз усулда оқова сувлар таркибидан ионларни ажратиб олишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 июлдаги 89-03-2620-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувлардан мис ионларини ажратиб олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish