Sayt test rejimida ishlamoqda

Исроилова Дилдора Мухторовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нофилологик олий ўқув юртларида талабаларни фанлараро боғлиқликда касбга йўналтирилган инглиз тилига ўқитиш (технология факультети мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped509.
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдар Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Палуанова Халифа Дарибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мисиров Сохибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нофилологик олий ўқув юртларида  технология факультети талабаларини фанлараро боғлиқликда касбга йўналтирилган инглиз тилига ўқитишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларга инновацион педагогик технологиялар ёрдамида самарали машқлар тизимини интегратив ёндашув асосида шакллантириш орқали касбга йўналтирилган инглиз тилини ўқитиш мeтoдикaси такомиллаштирилган;
инглиз тили ўқитишда касбга йўналтирилган инглиз тили ва касбий лингводидактика кесимида таълим мазмунини талабалар қобилияти, имконияти ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб танлаш илмий асослаб берилган;
тўрт ўқув йилига мўлжалланган 4 босқичли, яъни умумтаълим фанлари + инглиз тили (биринчи босқич, I курс), умумкасбий фанлар + инглиз тили (иккинчи босқич, II курс),  умумтехник фанлар + инглиз тили (учинчи босқич, III курс), умуммахсус фанлар + инглиз тили (тўртинчи босқич, IV курс) шаклида дарсларни ташкил этишга доир  тавсиялар ишлаб чиқилган;  
нофилологик олий таълим муассасаларида касбга йўналтирилган инглиз тилини ўқитиш, мавзуга доир ўқитиш материалларини тўғри танлаш, ESP (English for Specific Purposes) ва GE (General English) йўналишларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, EOP (English for Occupational Purposes) мутахассисликка мослигини мувофиқлаштирган ҳолда методикага “Эҳтиёжлар майдони (Field of needs)” янги атамаси таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нофилологик олий таълим муассасаларининг технология факультетларида касбга йўналтирилган инглиз тилига ўқитишда ўтказилган илмий тадқиқот ишининг натижалари асосида:
назария ва амалиёт бирлиги, дидактик материаллар интеграцияси, танқидий ва ижодий фикрлашни ривожлантириш ҳақидаги амалий ва назарий хулосалардан TuCAHEA, яъни “Project Towards a Central Asian Higher Education Area: Tuning Structures and Building Quality Culture” мaвзусидa aмaлгa oширилгaн лoйиҳa бўйичa oлиб бoрилгaн тaдқиқoтлaрдa олий тaълим вa ишлaб чиқaриш ҳaмкoрлиги aсoсидa мутaxaссислaр тaйёрлaш мexaнизмини тaкoмиллaштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 декабрдаги 89-03-4452-сон маълумотномаси). Натижада, нофилологик олий ўқув юртларида фанлараро боғлиқлик, касбий лингводидактиканинг аспектларини ўрганиш, талабаларнинг эҳтиёжлари асосида материалларни танлаб олиш ҳамда кўникмалар интеграциясини қўллаш билан боғлиқ масалаларни ўрганишга хизмат қилган;
технология факультетларида  инглиз тилини  ўқитишда  умумтаълим, умумкасбий, умумтехник ва умумихтисослик фанларини ҳисобга олган ҳолда  ўқитишга  доир илмий ва назарий тадқиқот материалларидан  «STEM» SUZ800-14-GR-102 «Талабалар учун инглиз тили фан, технология, мухандислик ва математика» АҚШ лойиҳасида қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2019 йил 4 сентябрдаги 89-03-3308-сон маълумотномаси). Натижада, технология факультетлари 1- ва 2-босқич талабаларининг  касбга йўналтирилган инглиз тилида илмий изланишлар олиб бориш,  хорижий (инглиз тилидаги) адабиёт, электрон ресурслардан эркин фойдалана олиш ва маълумотларни таҳлил этиш самародорлигининг оширилишига имкон яратилган;
касбга йўналтирилган инглиз тилини шакллантириш ва фанлараро боғлиқликда технология факультети талабаларининг ўқиш, тинглаб тушуниш, гапириш ва ёзув кўникмаларини интеграциялашга қаратилган «Welding Technology» ўқув қўлланмаси нашр қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сон буйруғи, 654-103 рақамли гувоҳномаси). Натижада, технология факультети талабаларининг инглиз тилида ўқиш, тинглаб тушуниш, ёзув ва нутқ қобилиятларини янада ривожлантириши ва касбий билимини оширишга хизмат қилган;
«Welding Technology» ўқув қўлланмасида таклиф этилган  дидактик материаллардан Ўзбекистон Республикаси «УзАвто Моторс» АЖ Ходимларни бошқариш дирекцияси, Ходимларни ривожлантириш бўлими, Ўқитишни ташкил қилиш ва назорати бўлинмасида интерфаол  машғулотларни ташкил этиш ва  мутахассисларнинг инглиз тилида ўқиш, тинглаб тушуниш, гапириш ва ёзув кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси «УзАвто Моторс» акциядорлик компаниясининг 2019 йил  20 августдаги 11230-3032-сон маълумотномаси). Натижада, муайян йўналишдаги саноат корхоналари ҳамда инглиз тили кафедраси ўртасида ижобий ҳамкорликка ва ходимларнинг касбий инглиз тилини билиш даражасини оширишга эришилган;
EOP (English for Occupational Purposes) талабаларига инглиз тили ўқитишда таълим мазмунини танлаш ва ўқув жараёнини тўғри ташкил қилишда ESP (English for Specific Purposes) касбга йўналтирилган инглиз тили ва GE (General English) умумий мақсадлар учун мўлжалланган  инглиз тили йўналишларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда методикага “Эҳтиёжлар майдони (Field of needs)” янги атамаси таклиф қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 ноябрдаги 89-03-3887-сон  маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилида эркин мулоқот қила олиш, мутахассисликка мос коммуникатив компетентлигини ошириш орқали юқори малакали кадрлар тайёрлаш имкони яратилган;
технология факультети талабаларига касбга йўналтирилган инглиз тили ўқитишнинг педагогик, методологик ва психологик хусусиятлари тўғрисидаги назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O`zbekiston» телерадиоканали ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан тайёрланган, «Таълим ва тараққиёт», «Бедорлик» номли эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган. («O`zbekiston» телерадиоканалининг 2019 йил 16 майдаги O`z/k-1-93-сон маълумотномаси). Натижада, касбий лингвистик компетенциялар эгалланишига хизмат қилувчи машқларнинг муваффақиятли бажарилишини таъминлаш ҳамда коммуникация ва интеракцияга эришиш, янги педагогик технологияларини қўллаш методикаси оммалаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish