Sayt test rejimida ishlamoqda

Ганиева Хилола Гайратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Антибактериал ва плазма ўрнини босувчи инфузион препаратларни ишлаб чиқариш сифатини таъминлашда методологик ёндашувларни такомиллаштириш», 15.00.02 – Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Far19.
Илмий маслаҳатчи: Юнусходжаев Ахматходжа Нигманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Урманова Флюра Фаридовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Тўхтаев Ҳаким Раҳманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Абдуллабекова Вилоят Нуриллабековна, фармацевтика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: антибактериал ва плазма ўрнини босувчи таъсирга эга бўлган инфузион эритмалар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш,  сифатини таъминлаш ишларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор рентгеноструктура ва спектроскопик усуллар ёрдамида коамид субстанциясининг тузилиши аниқланган;
илк бор ферамид ва коамидни гидроксипропил-β-циклодекстрин комплексини сақлаган антианемик таъсирга эга янги оригинал препаратнинг стандартлаш усуллари ишлаб чиқилган;
бир қатор антибактериал ва плазма ўрнини босувчи инфузион эритмаларнинг сифат меъёрлари ишлаб чиқилган;
препаратларнинг кимёвий ўзига хос тузилишини инобатга олган ҳолда инфузион эритмалардаги аминокислоталарни идентификация қилиш ва миқдорини аниқлаш учун УБ-детекторли ЮССХ усули оптималлаштирилган;
«Плазмикс» инфузия учун эритма таркибидаги гидроксиэтилкрахмал моддасининг сифати ва молекуляр оғирлигини аниқлашда вискозиметрия усулидан фойдаланиш имконияти мавжудлиги аниқланган;
«Ишикава диаграммаси» ва HACCP – Hazard analysis critical control point ёрдамида - ҳавфни таҳлил қилиш усули ёрдамида инфузион эритмалар учун ишлаб чиқариш сифатига таъсир қилувчи омиллар аниқланган;
объектларнинг технологик жараёнлари ва аналитик таҳлил усуллари валидация қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Антибактериал ва плазма ўрнини босувчи инфузион препаратларни ишлаб чиқариш сифатини таъминлашда методологик ёндашувларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Комбисол Нео» инфузион эритмаси «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тиббиётда қўллашга рухсат этилган (МҲ 42 Уз-7445-2019). Натижада, маҳаллий дезинтоксикацион ва шокка қарши дори воситаларнинг ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
«Фелозин Нео» ва «Плазмикс» 6% инфузия учун эритмалар «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тиббиётда қўллашга рухсат этилган (МҲ  42 Уз-4546-2018, МҲ 42 Уз-5551-2016). Натижада, плазма ўрнини босувчи парентерал озуқа учун ва плазма ўрнини босишга мўлжалланган дори воситаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини берган;
«Кандифлю®Нео» 200 мг/100 мл ва «Метромед®Нео» 500мг/100мл инфузия учун эритмалар «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тиббиётда қўллашга рухсат этилган (МҲ 42 Уз-4551-2017, МҲ 42 Уз-4352-2016). Натижада, олинган дори воситалари бактериал ва замбуруғли касалликларни самарали даволаш имконини берган;
«Кандифлю®Нео» (DV/M00693/03/16), «Плазмикс» (DV/M 00969/08/16), «Комбисол Нео» (DV/M 02501/04/19), «Фелозин Нео» (DV/М 00658/03/16), «Метромед®Нео» (DV/М 00586/01/16) антибактериал ва плазма ўрнини босувчи инфузион эритмаларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари олинган ва тиббиёт амалиётида қўллашга руҳсат берилган. Натижада, ушбу дори воситалари «Remedy Group» ҚК томонидан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish