Cалиханова Дилноза Саидакбаровнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пахта мойларини тозалашда қўлланиладиган янги композицион ишқорий кўмир ва гил адсорбентларини ишлаб чиқиш», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Т121.
Илмий маслаҳатчи: [Агзамходжаев Анварходжа Атаходжаевич], кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат техника университети, 14.07.2016.K/T.14.01.
Расмий оппонентлар: Кадиров Юлдашхон, техника фанлари доктори, профессор; Аминов Собир Нигматович, кимё фанлари доктори, профессор; Юсупов Фарход Махкамович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё асосида янги ишқорий кўмир ва гилли адсорбентлар яратиш ҳамда уларни қўллаш орқали прессланган ва экстракцияланган пахта мойларини тозалаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паст кул миқдорига эга бўлган 2БПК маркали Ангрен кўмирини дастлабки Na2CO3 эритмаси билан тўйинтириб, сўнгра ҳавосиз шароитда пиролиз усулида термик ишлов бериш орқали самарали ишқорий кўмир адсорбенти олишнинг шарт-шароитлари ишлаб чиқилган;
каолинли адсорбентларни фаоллантиришни ЎЮЧли нурлантириш орқали амалга ошириш, анъанавий (конвектив) қиздириш усулига қараганда жараённи 2,5–3,0 баробар тезлаштириши ва ғоваклигини 1,2–1,4 баробар ошириши аниқланган;
юқори миқдорда кальцийга бой «Жаҳон» кони бентонитини хлорид кислотаси билан фаоллантирилганда анъанавий сульфат кислотасини қўллашга нисбатан олинган адсорбентнинг пахта мойини оқлаш кўрсаткичи 1,1–1,3 баробар ошиши аниқланган;
илк бор пахта мойини ишқорий рафинациялашда анъанавий қиммат NaOH эритмаси ўрнига, арзон Ca(OH)2ни сувли эритмасини қўллаш орқали нейтрал мой совунланишини ва ишқорий реагент сарфининг камайиши исботланган;
илк бор экстракцияланган пахта мойини канцероген 3,4-бензо(а)пирен ва углеводород қолдиқларидан ишлаб чиқилган ишқорий кўмир адсорбенти ёрдамида тозалаши аниқланган;
ишқорий кўмир ва гил адсорбентларнинг пахта мойи таркибидаги зарарли ва канцероген моддаларни танлаб ютиш хусусиятлари аниқланиб, улар асосида янги самарали композициялар ишлаб чиқиш технологияси яратилган;
пахта мойини икки босқичда гилмояли ва ишқорий кўмир адсорбентларни рециркуляцион оқимда қўллаш орқали тозалаш ва оқлаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хомашёлардан ишқорий кўмир ва гил адсорбентлари ишлаб чиқариш ва уларни пресс ва экстракцион усулда олинган мойларни оқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқ рангли пахта мойларини ишқорий рафинация қилиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№IAP 2013 0308, «Ўсимлик мойларини рафинациялаш усули»). Натижада пахта мойини рафинациялашда қимматбаҳо NaOH ўрнига Ca(OH)2 (оҳак сути) 10% ли эритмасини қўллаб, мойни тозалаш самарадорлигини ошириш исботланган;
маҳаллий хомашёлар асосида олинган ишқорий кўмир ва гил адсорбентлари «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси тизимида, жумладан «Беруний Ёғ-гар» ва «Фарғона ёғ-мой» акциядорлик жамиятларида пресс ва экстракцион усулда олинган ёғларни оқлаш жараёнларида қўлланилиб, амалиётга татбиқ этилган («Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг 2016 йил
3 ноябрдаги BД-ёғ/1394-сон маълумотномаси). Ушбу натижаларни амалиётга жорий қилиш ёғ-мой корхоналарига четдан келтириладиган адсорбентлар нархидан 2 баробар арзон маҳаллий адсорбентларни ва юқори сифатли пахта мойини олиш имконини берган.