Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекжанова Бибираба Каримбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ туй маросими фольклорининг тарихий-этнографик хусусиятлари (никоҳ туйи маросимлари мисолида)”, 07.00.07–“Этнография, этнология ва антропология” (тарих).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Tar.367. 
Илмий раҳбари: Аширов Адҳамжон Азимбаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05. 
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Улуғбек, тарих фанлари доктори, профессор, Нуруллаева Шоира, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ  гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қорақалпоқ халқининг оила ва никоҳ урф-одат ва маросимлар генезиси, эволюцияси ва этнолокал хусусиятларини фольклор-этнографик манбалар асосида тадқиқ этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фольклор-этнографик материаллар асосида қорақалпоқларнинг келин-куёв танлаш билан боғлиқ архаик анъаналари (гурес, алтын қабақ атыў, бәйги, қыз қуўыў), қадимги никоҳ шакллари ҳамда оила қуриш ва никоҳ тўйи маросимлари билан боғлиқ урф-одатларининг этнолокал хусусиятлари (қыз-жигитлер отырыспасы, жуўап-айтыс, кесе берисип-кесе алысыў) аниқланган; 
Халқ достонлари асосида қорақалпоқларда никоҳнинг архаик турлари (олжа ҳаял, саўға ҳаял, өз ҳаялына қайта уйлениў, левират, қызды алып қашыў) ва қудачилик анъаналар (ақлай қуда, қундақ қуда, қарсы қудалық, жаўшылық, қалын мал)нинг тарихий-генетик асослари ҳамда тарихий босқичлари очиб берилган;
никоҳ тўйи маросимлари билан боғлиқ маҳаллий анъаналар (Сыңсыў, Ҳәўжар, қәде алыў, куйеў жора көкмар, шашыў, алас секириў, ақ отаў тигиў, босаға сәлем, шымылдық тутыў)да қадимий диний эътиқодлар (магия, тотемизм, фетишизм, афсунгарлик) ва локал  қарашлар (остона, олов ва ўчоқ культи) уйғунлашган ҳолда сақланиб қолганлиги аниқланган; 
қорақалпоқ никоҳ тўйи маросими билан боғлиқ тарзда ўтказилган маҳаллий анъаналар (кеңес той, мурындық ата ва мурындық ене, қонық, беташар)нинг тарихий асослари ва ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий институт сифатида маънавий-тарбиявий аҳамияти этнографик материаллар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоқ туй маросими фольклорининг тарихий-этнографик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фольклор манбалари асосида аниқланган матриархат даврларига хос келин-куёв танлаш билан боғлиқ (гурес, алтын қабақ атыў, бәйги, қыз қуўыў), қорақалпоқларда экзогам никоҳнинг хусусиятлари ва вояга етган қизлар ҳаётида “женге”нинг тутган ўрни ҳамда архаик никоҳ анъаналарининг тарихий-этнографик таҳлили хулосаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг “Этноэтика”, “Мерос” ва “Олтин мерос” дастурларида никоҳ тўйи билан боғлик урф-одатлари ва анъаналарнинг асл мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2019 йил 22 ноябрдаги 01-02/471-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари бугунги кунга қадар етиб келган никоҳ маросимларининг архаик илдизлари тўғрисидаги билимларни бойитишга хизмат қилган ва оилавий маросимларнинг мазмун-моҳиятини тўлақонли англаш имкониятини берган;
тадқиқотнинг оила ва никоҳ муносабатларининг архаик турлари (олжа ҳаял, саўға ҳаял, өз ҳаялына қайта уйлениў, левират, қызды алып қашыў) ва қудачилик анъаналари (ақлай қуда, қундақ қуда, қарсы қудалық, жаўшылық, қалың мал)нинг генезиси ва ижтимоий тараққиёт босқичларида трансформацияланиш хусусиятлари тўғрисидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар илмий тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г00 “Қорақалпоғистон жаҳон маданияти контекстида: Қуйи Амударё этагидаги шаҳар ва шаҳар маданиятининг тарихий истиқболи” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасининг “Тарихий истиқболда Қорақалпоғистон шаҳарларининг этномаданий қиёфаси” номли бобини ёзишда фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2020 йил 19 июндаги 94/1-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар никоҳ тўйи билан боғлиқ қадриятларнинг сақланиб қолиш даражасини аниқлаш ва маънавий меросни ўрганиш, ҳимоялаш,  сақлаш ҳамда тарғибот қилиш билан боғлиқ вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган. Шунингдек, тадқиқот натижалари қорақалпоқларнинг анъанавий маданияти ва этник тарихини ёритишга доир тадқиқот ишларини олиб боришда муҳим илмий асос бўлиб хизмат қилган.
Тадқиқотнинг никоҳ тўйи билан боғлиқ тарзда ўтказилган (неке тойы, той,кеңес той, мурындық ата ва мурындық ене, қонық, беташар) маросимларининг ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий институт сифатида маънавий-маърифий аҳамияти тўғрисидаги хулосаларидан Республика “Маънавият ва маърифат маркази” Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 2019–2020 йилларга мўлжалланган амалий  тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Республика “Маънавият ва маърифат маркази” Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 2019 йил 25 ноябрдаги 01/12-374-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар оила ва никоҳнинг жамият барқарорлигини таъминловчи механизм сифатида тутган ўрнини мустаҳкамлаш, оилаларда тинчлик-хотиржамлик аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш ва ёшларни миллий қадриятлар асосида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда муҳим илмий-услубий асос бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish