Исламова Жаннат Икрамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Терпеноид, полифенол ва углеводларга мансуб ўсимлик моддаларининг паразитларга қарши ва пребиотик хусусиятларини фармакологик баҳолаш», 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.Dsc/Tib259.
Илмий маслаҳатчи: Сыров Владимир Николаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекситон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Тургунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Зиёвиддин Зайнитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибадова Гульнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мaҳаллий ўсимлик хом ашёсидан ажратиб олинган терпеноид, полифенол ва углевод табиатли бирикмаларнинг паразитларга қарши ва пребиотик фаоллигини фармакологик баҳолаш ҳамда тиббиёт амалиётида уларни қўллашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бир вақтнинг ўзида 3 та тажрибавий модел – аспикулуроз, (энтеробиознинг адекват модели), гименолепидоз ва лямблиоз ичак паразитози чақирилган тажриба ҳайвонларда маҳаллий ўсимлик хом ашёларидан олинган бирикмаларнинг паразитларга қарши хусусияти учун скрининг тажрибалари ўтказиш механизми асосланган;
маҳаллий ўсимликлардан олинган углевод тузилишга эга бирикмаларнинг пребиотик хусусиятга эгалиги ва уларнинг иммунологик таъсири асосланган;
илк бор кенг кўламли қўлланилиши ва токсикологик кўрсаткичлари ўсимлик ва синтетик бирикмалар асосида олинган Экдинокс (экдистен+азинокс) ва Альпек (альбендазол+пектин) янги паразитларга қарши дори воситаси яратилган;
илк бор Экдинокс ва Альпек препаратларининг ошқозон-ичак тизимининг функционал ҳолатларига хамда гепатотроп таъсири ва меъёрий ичак микрофлорасига метаболик таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Терпеноид, полифенол ва углеводларга мансуб ўсимлик моддаларининг паразитларга қарши ва пребиотик хусусиятларини фармакологик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Гименолепидозни даволаш учун восита»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (№IAP 05331, 25.01.2017 й.). Ушбу усул аҳоли орасида гижжалар асоратларини даволаш сифатини оширишга имкон берган;
«Гельминтларга қарши восита олиш усули»га бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (№IAP 05484, 18.10.2017 й.). Ушбу усул аҳоли турли қатламлари орасида гижжаларнинг тарқалишини олдини олиш сифатини ошириш имконини берган;
«Пребиотик фаолликка эга бўлган арабиногалактанни ажратиб олиш усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (№IAP 05620, 14.06.2018 й.). Ушбу усул аҳоли турли қатламлари орасида ичаклар микрофлорасининг бузилишини олдини олиш ва даволаш сифатини оширишга имкон берган;
«Ferula kuhistanica»дан олинган пребиотик фаолликка эга пектин полисахаридларини қўллаш орқали пробиотик дори воситаларини ишлаб чиқиш технологияси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 майдаги 8н-д/120-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома «Бифидумбактерин» ва «Лактобактерин» дори воситаларини ишлаб чиқариш таннархини камайтириш имконини берган;
Терпеноид, полифенол ва углеводларга мансуб ўсимлик моддаларининг паразитларга қарши ва пребиотик хусусиятларини фармакологик баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, ишлаб чиқаришнинг янги такомиллаштирилган саноат тизими Тошкент шаҳридаги «ОRОМ-ВIOPRЕРАRАТ» маъсулияти чекланган жамияти «Бифидумбактерин» ва «Лактобактерин» лиофилизирлаган биомассаси амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 июндаги 8н–з/40-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга жорий қилиниши мамлакатимиз аҳолиси орасида кенг тарқалган ичак микрофлорасининг фаолиятини тиклаш самарадорлигини оширувчи дори воисталарни ишлаб чиқариш таннархининг 25% га пасайиштириш имконини берган.