Мансурова Наргиза Асроровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек ва япон миллатларида Паркинсон касаллигининг қиёсий клиник ва патобиохимик жиҳатлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib645.
Илмий раҳбар: Прохорова Анна Владимировна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайдарова Дилдора Кадировна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Christopher H.Hawkes, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Seoul National University Bundang Hospital (Жанубий Корея).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Паркинсон касаллигининг ўзбек ва япон миллатларига хос шахсларда қиёсий баҳолаш ҳамда клиник ва биокимёвий хусусиятларини инобатга олиб даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Паркинсон касаллигида япон миллатига нисбатан ўзбек миллатига мансуб эркакларда касаллик дебют ёши анча кеч бўлиши, акинетик шаклининг устунлиги, когнитив бузилишларнинг анча яққоллиги ва аёлларда мўтадил когнитив бузилишлар ишончли даражада кам намоён бўлиши ҳамда ҳаракат бузилишлари яққол кечиши асосланган;
Паркинсон касаллигида хулқ-атвор бузилишини келтириб чиқарувчи хавф омиллари асосан эркакларда, дебют ёши эрта бўлган, комбинирланган даволашда леводопа ва допамин агонистларини олган беморларда исботланган;
D витамини концентрацияси даражаси билан касаллик босқичлари ва мотор ҳамда когнитив бузилишлар орасидаги ишончли боғлиқлик ўрнатилган ва 25(OH)D нинг бошланғич паст концентрациясида D витаминини комплекс даволаш схемасига киритилиши беморлар когнитив функциялари ва ҳаёт сифатини ишончли даражада яхшилаши аниқланган;
Паркинсон касаллигининг ўзбек ва япон миллатига мансуб шахслардаги мотор ва мотор бўлмаган бузилишлар намоён бўлишининг таҳлиллари натижасида прогностик шкала клиник амалиётга татбиқ этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек ва япон миллатларида паркинсон касаллигининг қиёсий клиник ва патобиокимиёвий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: «Паркинсон касаллигининг даволаш чораларини оптималлаштириш учун D витаминининг қўлланилиши» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 мартдаги 8н-д/58-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аҳоли турли қатламлари орасида Паркинсон касаллигини эрта ташхислаш, касаллик аломатлари ривожланганда даволаш тактикасини танлаш ва даволаш самарадорлигини оширишда D витаминининг қўллаш ва касаллик ривожланишини олдини олиш учун керакли чораларни амалга ошириш имконини берган;
Ўзбек ва япон миллатларида Паркинсон касаллигининг қиёсий клиник ва патобиокимиёвий жиҳатларининг самарадорлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 02 июлдаги 8н-з/71-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши Паркинсон касаллигини билан хасталанган беморларнинг аксариятида D витамини етарли бўлмаслиги, касаллик босқичи, когнитив бузилишларнинг оғирлик даражаси қонда 25 (OH) D концентрацияси миқдори билан ишончли боғлиқликка эга бўлиб, бу уни юқори сезгир башорат қилувчи сифатида қўллашга имкон бериши, беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилаш, ўз-ўзига хизмат қилиши имкониятини ошириши ва ремиссия муддатларини узайтириш имконини берган.