Sayt test rejimida ishlamoqda

Салимов Одилхон Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиш ва имплантатларда протезлашни қулф калит бирикишини қўлланилишини клиник-функционал баҳолаш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Tib345.
Илмий маслаҳатчи: Акбаров Авзал Нигматиллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Kim Jeong In, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея); Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наварра ҳалқ университети (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий тишларга ва имплантатларга тиш протезлари (аттачментларни) қулфли қотириш самарадорлигини клиник-биомеханик бахолаш йули билан техник аспектларини мукаммаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаррохлик ва ортопедик стоматологияда қўллаш учун имплантатни олиб ташлаш заруратисиз тиклаш ишларини ўтказиш ёки шарли бош емирилганда, олинадиган протез алмашинувини таъминлаш имконини берувчи тиш протезлари учун таянч сифатидаги тиш имплантати модели яратилган;
имплантациянинг бир босқичли ва икки босқичли усулларида жағ суяк тўқимасига имплантат фиксацияси сифатини ошишини таъминловчи резбали майдоннинг узунлиги, шакллари, диаметри ва қадамлари билан аттачментлар билан тишли имплантат хамда овқатнинг травматик таъсиридан жарохат битиш сохасини химоялаш модели ишлаб чиқилган;
конусли-нур компьютер 3D томография маълумотларига кўра яқин ва кечки муддатларда оғиз бўшлиғи тўқималари структурасининг динамик ўзгариши ва таклиф этиладиган имплантация сохасида суяк тўқимаси холатининг функцонал хусусиятлари аниқланган;
олинадиган протезларни қулфли қотириш (аттачментлар) усулини қўллаш йўли орқали иккиламчи деформация билан асоратланган тиш қаторлари қисман нуқсонларини тиклаш усули такомиллаштирилган;
протезлар тизимининг математик моделлашуви – тиш қаторлари нуқсонларида протез жойи протез қотириладиган механикани аниқ қўллаш билан анатомик тузилишга яқин бўлган модели орқали тузиш асосланган;
илдизларнинг бўшлиқли жойлашиши, тиш қатори нуқсонлари ва пародонт касаллигини инобатга олган ҳолда қулфди тизим таянч элементлари силжишининг хисобли схемалари аниқланган;
қисман тишлари йўқотилган беморларни кламмерли ва қулфл фиксация тизимлари билан олинадиган протезлар билан тишларини протезлаш самарадорлигини бахолашнинг гнатологик мезонлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иккиламчи адентия билан беморларларга кўрсатиладиган юқори технологик ёрдам сифатини яхшилаш ва махаллий дентал имплантатларни қулфли қотириш йўли билан уларнинг самарадорлигини бахолаш ва ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Пародонтнинг тарқоқ касалликларида имплантатларни қулфли қотириш билан протезлашга комплекс ёндашув» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 августдаги 8н-з/102-сон маълумотномаси). Тавсия этилган тавсиялар қисман тиш йўқотилиши билан асоратланган пародонт касалликлари бўлган беморлар реабилитацияси сифатини яхшилаш ва ортопедик даволаш турини режалаштиришга асосланган эксперт тизим комплексини қўллаш имконини берган; 
«Дентал имплантатларда тўлиқ ва қисман олинадиган протезларнинг қотириш тизимларини қўллаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 августдаги 8н-з/102-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар тиш имплантатлари учун ассортимент воситаларини кенгайтириш ва пародонтнинг тарқоқ касалликларида протезлаш натижаларини яхшилаш имконини берган; 
«Пародонт касалликларини даволашда тиш ва имплантатларга қулфли қотиришни қўллаш билан ортопедик даволаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 августдаги 8н-з/102- сон маълумотномаси). Пародонт касалликларини даволашдаги таклиф этилган ушбу алгоритм хам анъанавий ортопедик даволаш, хам стоматологик имплантацияни режалаштиришга комплекс ёндашувни тадбиқ этиш имконини берган;
махаллий конструкция билан табиий тишларга ва имплантатларга тиш протезларини қулфли қотиришни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиетига, хусусан, Тошкент давлат стоматология институти, Тошкент шахар Стоматология поликлиникаси №5 ГУП ва Тошкент.ш. Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 августдаги 8н-з/102-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Жорий этиладиган натижалар ташхисот сифатини ошириш ва ортопедик даволаш тактикасини режалаштириш, тиш протезларига аттачментларни қўллаш қўрсатмаларини кенгайтириш, протезлашда 27% фиксацияни таъминлаган холда рельсли боғланишлар бўйлаб пародонтдаги таянч тишларига тушадиган юкламани камайтириш ва барча бўшлиқлардаги протезларнинг мустахкамлигини таъминлаш имконин берган, бу эса дентал имплантациялардаги асоратлар сонининг қисқаришига ва пародонтнинг тарқоқ касалликлари бўлган беморларни самарали реабилитациялаш кўрсаткичини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish