Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураева Фируза Абдурашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Генераллашган пародонтитларда аутотромбоцитар массани қўллаш орқали даволаш самарадорлигини яхшилаш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1251.
Илмий раҳбар: Иноятов Амрилло Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01. 
Расмий оппонентлар: Копецкий Игорь Сергеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Шукурова Умида Абдурасуловна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Туркия Республикаси Соғлиқ билимлари университети (Туркия).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: генераллашган пародонтит касаллиги билан касалланган беморларга аутотромбоцитар массани қўллаш орқали даволаш самарадорлигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
генераллашган пародонтитнинг аҳоли орасида кўп миқдорда тарқалганлиги аниқланиб, касалликни даволашга муҳтожлик даражаси кўрсатиб берилган; 
илк бор генераллашган пародонтитларни аутотромбоцитар массадан фойдаланиб даволашнинг анъанавий даволашга нисбатан устунлиги исботланган;
генераллашган пародонтит билан касалланган беморларда тромбоцитларга бой аутоплазма билан даволаш қўлланилганда, таклиф қилинган усулнинг беморлар оғиз бўшлиғи ва тиш-милк атрофи тўқимаси юзасидаги патоген ва шартли-патоген микроорганизмлар миқдорини камайтириши исботланган;
генераллашган пародонтитларни даволаш самарадорлигини ошириш максадида тромбоцитларга бой аутоплазманинг қўллаш алгоритми ишлаб чиқилган;
илк бор генераллашган пародонтит билан касалланган беморларда тромбоцитар аутоплазма қўлланилганда касаллик ремиссия даврининг узайиши, остеогенез стимуляциясининг ошиши, милклар қонашининг камайишига олиб келиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Aутотромбоцитар массадан фойдаланиб, генераллашган пародонтитни даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқотларнинг илмий натижаси асосида:
«Сурункали пародонтитни аутотромбоцитар массадан фойдаланган ҳолда комплекс даволаш методлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 8н-р/183-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома генераллашган пародонтит ташҳиси қўйилган беморларни аутотромбоцитар массадан фойдаланган ҳолда комплекс даволаш ва эрта профилактикасини амалга ошириш самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Сурункали пародонтитни аутотромбоцитар массадан фойдаланган ҳолда микробга қарши консерватив даволаш усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 8н-р/184-сон маълумотномаси). Услубий тавсиянома генераллашган пародонтитни даволашда аутотромбоцитар массадан фойдаланиб, оғиз бўшлиғи ва тиш-милк тўқимаси юзасидаги патоген ва шартли-патоген микроорганизмлар миқдорини камайтиришини кўрсатиб бериш орқали комплекс даволаш самараси юқори эканлигининг исботлаш имконини яратган;
Генераллашган пародонтитни стандарт даволаш комплексига аутотромбоцитар массадан фойдаланишни киритиш орқали даволаш самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан Бухоро, Ромитан, Олот ва Қоракўл туман тиббиёт бирлашмалари стоматологик поликлиникаларига ҳамда вилоят стоматология поликлиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 июндаги 8н-д/77-сон маълумотномаси). Натижада генераллашган пародонтитларни ташҳислаш, даволаш, парвариш қилиш муаммоларини оптималлаштиришда кенг фойдаланиш, генераллашган пародонтитлар ремиссия муддатини узайтириш ва асоратларини камайтириш имкони яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish