Sayt test rejimida ishlamoqda

Холжигитова Муҳайё Бердиқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали обструктив бронхитда иммуномодуляцияловчи терапиянинг клиник-иммунологик асосланиши ва самарадорлиги», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.PhD/Tib426.
Илмий раҳбар: [Аралов Нематилло Равшанович], тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд  давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01. 
Расмий оппонентлар: Ахмедов Халмурод Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Убайдуллаева Наима Набихановна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент  педиатрия тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали обструктив бронхит ривожланишини клиник-иммунологик, антиоксидант тизими асосида ташхислаш ва даволашнинг янги самарали ёндошувларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали обструктив бронхит касаллиги ривожланишида микоплазма ва  хламидия пневмонияси қӯзғатувчиси ҳамда иммун тизими яллиғланиш биомаркерларидан ИЛ-1β, ИЛ-8 миқдорининг ошиши, яллиғланиш ӯчоғига нейтрофилларнинг жалб қилиниши, қатор биоагрессив моддаларнинг ажралиши ва секретор А имуноглобулин ишлаб чиқарилишининг меъёрдан пасайишига корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
сурункали обструктив бронхитли беморларда иммун тизим дисрегуляцияси юзага келиши қонда ва бронхиал лаваж суюқлигида  ИЛ-1β ва ИЛ-8 цитокинлар миқдорининг ошиши, ҳамда A иммунолобулиннинг секретор фаолияти меъёрий даражадан пасайиш кӯрсаткичлари касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқлиги асосланган; 
илк бор сурункали обструктив бронхит билан хасталанган беморларда қон зардобидаги ИЛ-8 ва ИЛ-1β миқдорининг доимий баланд бӯлиши фаол кислород радикалларини кӯпайиши, каталаза ва пероксидаза ферментлари миқдорининг камайиши касалликнинг оғирлигига боғлиқлиги исботланган; 
сурункали обструктив бронхит билан хасталанган беморларда тизимли даволашда иммуномодуляцияловчи ва антиоксидант терапиянинг қўлланилиши  ҳужайравий ва гуморал иммунитет кӯрсаткичлари меъёрлашуви натижасида интерлейкинлар миқдорининг камайиши нейтрофилли яллиғланишни пасайтириб, фиброз жараёни авж олишини сезиларли даражада сусайтириши натижасида касалликнинг асоратларини олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сурункали обструктив бронхитда иммуномодуляцияловчи терапиянинг клиник-иммунологик асосланиши ва самарадорлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Сурункали обструктив бронхитни ташхислаш алгоритми» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 мартдаги 8н-д/41-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали обструктив бронхитни ташхислаш, брохонхоалевеоляр суюқлигидан секретор А иммуноглобулинининг миқдорини баҳолаш орқали касалликни  асоратсиз даволаш ва тўғри реаблитация жараёнларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Сурункали обструктив бронхитда иммуномодуляцияловчи терапиянинг клиник-иммунологик асосланишини ва самарадорлигини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар, соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самрақанд вилояти Самарқанд ва Булунғур туманлари тиббиёт бирлашмаларининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 июльдаги 8н-з/91-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга татбиқ этилиши сурункали обструктив бронхитда қайт қилинадиган респиратор бузилишларнинг олдини олиш ва касалликни даволаш муддатини қисқартириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish