Sayt test rejimida ishlamoqda

Садиқов Зоҳид Яқубжановичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” асари немисча ва инглизча таржималари қиёсий-чоғиштирма таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/Fil158. 
Илмий маслаҳатчи: Ҳомидов Ҳамиджон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10. 
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқбой Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Қосимов Абдигопур Абдукаримович, филология фанлари доктори, профессор; Шрайбер Михаил (Майнц университети), филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қадимги туркий обида бўлмиш “Қутадғу билиг” асарининг немис ва инглиз тилларига таржималарини қиёсий ҳамда чоғиштирма таҳлил қилиш орқали уларнинг аслиятга муқобиллик даражасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қадимги туркий асарларнинг немисча таржимаси  аслиятга соф филологик томондан, инглизчаси эса илмий-адабий жиҳатдан адекват бўла олиши исботланган;
таржимада  изоҳ, шарҳ, луғат кабилардан фойдаланиш уларнинг аслиятга муқобиллик даражаларини аниқлаш воситаси сифатида хизмат қилиши мумкинлиги далилланган;
қадимги туркий асарларнинг немисча ва инглизча таржималари лисоний-услубий хусусиятлари аниқланиб, бадиий асарларни илмий мақсадларда ўгиришда таржимадан таржимага такомиллашиб бориш мумкинлиги исботланган;
қадимги туркий асарларда тасвирланган тарихий ва миллий ўзига хосликларнинг таржимада акс эттириш муаммолари аниқланиб, уларни ҳал этиш учун транскрипциялаш, транслитерациялаш ҳамда илмий тавсифлаш усуллари ишлаб чиқилган;
қадимги туркий асарлар таржимасида метафора, ўхшатиш ҳамда сифатлашлар каби бадиий тасвир воситалари, хусусан, шарқона аруз маснавийсини Ғарбий Европа тилларига бадиий таржима қилишда муқобил сўз танлаш усуллари тавсия қилинган;
қадимги туркий асарлар умуминсоний ва фалсафий-дидактик қарашларига Ғарб олимларининг муносабатлари ўрганилиб, улардаги айрим нохолис, субъектив ва ноилмий қарашлари асоссизлиги далилланган; 
тадқиқот доирасидаги қадимги туркий асарлар таржималаридаги миллий-маданий хусусиятга эга сўз ва ибораларнинг немисча-инглизча изоҳлари таржимашунослик луғатларини бойитиши аосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” асари немисча ва инглизча таржималари қиёсий-чоғиштирма таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
“Қутадғу билиг” туркий матнига унинг немис, инглизча таржималари, уларга ёзилган изоҳ, шарҳ, луғат ва бошқа тадқиқотларни ҳам қўшган ҳолда ёндашилиб, таржималарнинг аслиятга муқобиллиги аниқланганлиги борасидаги натижалари ҳамда асардаги фразеологизмларни немис ва инглиз тилларига таржима қилиш фасли Ўзбекистон Респубикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университетида 2017-2018 йилларда бажарилган ОТ-А1-46 рақамли “Адабиётшуносликнинг назарий курслари бўйича ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш” мазусидаги амалий лойиҳаси асосида тайёрланган “Қиёсий адабиётшунослик” ўқув қўлланмасинининг “Таржима-контакт алоқа шакли” бобини ёзишда қўлланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-4007-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа адабий алоқаларда таржиманинг роли тўғрисида қимматли маълумотлар билан таъминлаш имкони яратилган
В.Радлов амалга оширган немисча таржимаси ўзининг илмий аниқлиги, Р.Денкоффнинг инглизча таржимаси эса ижтимоий-интеллектуал ва муайян бадиийлик жиҳатидан аслиятга эквивалент бўла олишига оид натижалар Йоҳаннес Гутенберг номидаги Германия Майнц университетининг Гермерсҳайм шаҳридаги Таржима, тил ва маданиятшунослик факультетининг илмий ва дидактик фаолиятида фойдаланилганлиги билан мазкур университет илмий-услубий ишлари объектига ўзбек-немис таржимачилиги борасида янги материаллар киритилган (Германия Майнц университети Таржима, тил ва маданият факультети декани, проф. М.Шрайбернинг 2019 йил 24 августдаги маълумотномаси). Натижада мазкур факультет илмий тадқиқот ишлари доирасини янада кенгайтиришга хизмат қилган.    
“Қутадғу билиг”ни немис ва инглиз тилларига ўгиришда таржима усулларини қўллаш ва уларни асардаги бадиий тасвир воситалари, хусусан, метафора, ўхшатиш ва сифатлашларни таржима қилишда таржимонлар маҳоратларига оид натижалар Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг жойларда таълим билан шуғулланувчи муваққат вакили доктор Г. Вегмарсхаус раҳбарлигида ўтказилган “Когнитив тилшунослик” халқаро семинарини ташкил этишга асос бўлган. (Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Симон Крешмернинг 2019 йил 26 августдаги маълумотномаси). Натижада ушбу халқаро анжуман иши қадимги туркий бадиий тасвир воситаларини немис тилига таржима қилиш борасидаги янги материаллар билан бойитиш имкони яратилган.
тадқиқотдаги Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” асари поэтикасини немис тилида қайта яратиш ва асардаги бадиий тасвир воситаларини немис тилига таржима қилиш усулларига бағишланган боби натижалари “Ўзбек-олмон илмий жамияти”нинг 2015-2018 йилларда Германиянинг Фрайбург шаҳрида “Ўзбек адабиёти намуналари немис тилида” мавзусидаги лойиҳа асосида ўтказилган илмий-амалий семинарларни тайёрлашда хизмат қилган (Ўзбек-олмон илмий жамиятининг 2019 йил 10 октябрдаги 1-сон маълумотномаси)
Юсуф Хос Ҳожиб умуминсоний ва фалсафий-дидактик қарашларига Ғарб олимлари муносабатлари ва жаҳон таржимашунос олимларининг Марказий Осиё қадимги даврида яратилган асарларни ҳозирги замон тилларига ўгириш масаласига оид натижалар Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг 2017-2018 - йилларда вилоят ёш ижодкорлари, олимлари ҳамда халқаро дўстлигини тарғиб этувчи кўрсатув дастурлари сценариясини тайёрлашга асос бўлиб хизмат қилган. (Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг 2019 йил 31 январдаги 08-01-68-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот хулосалари кўрсатувнинг илмий далилларга бой, оммабоп ва янада ишончли бўлишини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish