Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Шахло Садуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион таълим муҳитида ривожлантирувчи тренинглар орқали ихтисослик фани ўқитувчисининг касбий компетентлигини ошириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped696.
Илмий раҳбар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алихонович, педагогика фанлари доктори, профессор;  Мирсолиева Муҳаббат Тўхтасиновна педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари  институти
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ривожлантирувчи тренинглар орқали ихтисослик фани ўқитувчисининг касбий компетентлигини ошириш методикасини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари педагог кадрлари касбий компетентлигини оширишга қаратилган инновацион мастер класс  ва ривожлантирувчи тренинглар ўтказишнинг ташкилий-педагогик шартлари “ҳаёт давомида таълим олиш” тамойилига устуворлик даражасини бериш асосида такомиллаштирилган;
ривожлантирувчи тренингларни ташкил этиш методикаси инновацион технологияларга асосланган “FIRST”, “Tell”, “Show”, “Do”, "Trip to the Future" методларини киритиш орқали ихтисослик фан ўқитувчиларнинг касбий компетенлигини оширишга қўйилаётган замонавий талаблар (коммуникативлик, бошқарувчанлик ва ташкилотчилик, креативлилик, ўз-ўзини ривожлантириш, ҳаётнинг ва меҳнатнинг  ўзгарувчан шароитига  тез мослашувчанлик) асосида такомиллаштирилган;
ривожлантирувчи тренинглар орқали ихтисослик фан ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ошириш модели компонентлари шахсга йўналганлик тамойили ҳамда касбий-амалий фаолиятни ривожлантирувчи таълим шакллари (фаол амалиёт, инновацион фаолият) ва педагогик-психологик коллобарация (collaboration) асосида такомиллаштирилган;
инновацион таълим муҳитида ихтисослик фан ўқитувчиларининг касбий компетентлигини оширишга қаратилган ўқув методик таъминоти “Менинг кучли жиҳатларим”, “Менинг имкониятларим ва чекловларим”, “Мен маҳоратли ўқитувчи кўринишидаман” каби ривожлантирувчи тренинг машқлари ҳамда креатив характердаги ўқув топшириқларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Инновацион таълим муҳитида ривожлантирувчи тренинглар орқали ихтисослик фани ўқитувчисининг касбий компетентлигини ошириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
олий таълим муассасалари педагог кадрлари касбий компетентлигини оширишга қаратилган инновацион мастер класс  ва ривожлантирувчи тренинглар ўтказишнинг ташкилий-педагогик шартларини такомиллаштиришга доир тавсиялардан  АIF-2/20 рақамли “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник  йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2020 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 июндаги 89-03-2315-сон маълумотномаси). Натижада, бу тавсиялар педагог кадрлар касбий компетентлигини оширишнинг ташкилий босқичларини аниқлашга имкон берган; 
ихтисослик фан ўқитувчиларнинг касбий компетенлигини оширишга  қўйилаётган замонавий талабларни (коммуникатив, бошқарувчанлик ва ташкилотчилик, инновацион, креативлилик, ўз-ўзини ривожлантириш, ҳаётнинг ва меҳнатнинг  ўзгарувчан шароитига  тез мослашувчанлик)  таъминлашга имкон берувчи инновацион технологияларга асосланган “FIRST”, “Tell”, “Show”,  “Do”, “Trip to the Future” методлари асосида ривожлантирувчи тренингларни ташкил этишга оид таклиф ва тавсиялар  “Олий таълим муассасалари ихтисослик фани ўқитувчилари учун инновацион мастер-тренинг электрон ўқув-услубий мажмуаси” мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 июндаги 89-03-2315-сон маълумотномаси). Мазкур таъминот ихтисослик фан ўқитувчисининг касбий компетентлигини оширишга хизмат қилган;
шахсга йўналганлик тамойили асосида касбий-амалий фаолиятни ривожлантирувчи таълим шакллари ва педагогик-психологик коллоборацияни (collaboration) қўллаш орқали ихтисослик фани ўқитувчиларининг касбий компетенлигини оширишга қаратилган “Ривожлантирувчи тренингларни ташкил этиш ва ўтказиш методикаси” ҳамда “Инновацион мастер-тренингларни ўтказиш дастури” Республика олий таълим муассасаларида ихтисослик фанлари ўқитувчилари касбий компетентлигини узлуксиз ошириш жараёнини ташкил этишда амалиётга жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 июндаги 89-03-2315-сон маълумотномаси). Мазкур методик таъминот ривожлантирувчи тренингларни ташкил этиш сифатини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish