Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарбаева Танзила Камаловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини оширишнинг инновацион модели”, 22.00.02 – “Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи”  (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3. DSc/Sots11. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Саидов Акмал Холматович, юридик фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Қаландар Ходжаевич, иқтисод фанлари доктори, профессор; Матибаев Тосполат Балтабаевич, социология фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантиришда хотин-қизлар ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда самарали ижтимоий ҳимоя қилишнинг социологик моделини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
“Ижтимоий ҳимоя”, “Хотин-қизларни ижтимоий фаоллаштириш”, “Ижтимоий ҳимоя тизимида имманент ёндашув”, “Ижтимоий ҳимоя субъектларининг ижтимоий-интеллектуал капитали”, “Хотин-қизларга  жамиятда ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар драйвери сифатида ёндашув” тушунчаларининг ижтимоий ҳаракатга йўналтирувчи социологик таърифлари ишлаб чиқилган;
Беш муҳим ташаббус хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларни фаоллаштиришнинг самарали йўли эканлиги жадал ривожланаётган Янги Ўзбекистон инновацион моделининг таркибий қисми эканлиги асосланган;
фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг субсидиар, яъни муҳтож инсонларнинг фақат моддий эҳтиёжини қондиришга қаратилган сиёсатдан  эҳтиёжманд аҳоли қатлами вакилларини ўз иқтидори, истеъдоди ва қизиқишларини рўёбга чиқаришга кўмаклашувчи тўлақонли ижтимоий қўллаб-қувватлаш сиёсатига ўтказилганлиги Янги Ўзбекистон ижтимоий  инновацион моделининг муҳим жиҳати эканлиги исботланган;
камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган давлат  ижтимоий сиёсатида бирламчи буғинда аёлларни мазкур ҳолатдан чиқаришга интилиш моҳият эътиборига кўра бутун халқни фаровонликка эришиш ҳаракатининг ўзига хос драйвери эканлиги асосланган;
хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг  шахсни фаоллаштирувчи, инсоннинг ўзини ўзи ривожлантирувчи, салоҳиятни инсон капиталига айлантирувчи устувор йўналишлари аниқланиб, ушбу йўналишларни имманентлик тамойили асосида инновацион ривожлантириш орқали уларни ижтимоий ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш илмий концепцияси ишлаб чиқилган; 
мамлакатда гендер тенгликни таъминлаш хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялаш ва уларни ижтимоий фаоллаштиришнинг  зарурий шарти эканлиги исботланган;
хотин-қизларнинг хуқуқий маданиятини ошириш уларга нисбатан  тазйиқ  ва зўравонликнинг олдини олишнинг асосий омили эканлиги назарий-эмпирик асосланган;
хотин-қизларнинг  оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишларининг олдини олишда уларнинг ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркорлик), индивидуал касб-ҳунар билан машғуллик, мини-кластерларда фаолият юритишларига шароит яратишнинг  ҳудудий, этномаданий, стратификацион технологиялари ва горизонтал ёндашув механизмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини оширишнинг инновацион модели бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ижтимоий ҳимоя”, “Хотин-қизларни ижтимоий фаоллаштириш”, “Ижтимоий ҳимоя тизимида имманент ёндашув”, “Ижтимоий ҳимоя субъектларининг ижтимоий-интеллектуал капитали”,  “Хотин-қизларга  жамиятда ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар драйвери сифатида ёндашув” тушунчаларининг ижтимоий ҳаракатга йўналтирувчи социологик таърифидан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг  ЎРҚ-561-сон Қонунининг назарий асоси сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати  хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг  2020 йил 22 июндаги № 25-16/1052-сон  маълумотномаси). Бу аёлларни жамиятдаги зўравонликлар ва тазйиқлардан муҳофазалашнинг ҳуқуқий асосларини мукаммал даражада ишлаб чиқиш ва қабул қилиш имконини берган; 
Беш муҳим ташаббус хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларни фаоллаштиришнинг самарали йўли бўлиб, жадал ривожланаётган янги Ўзбекистон инновацион моделининг таркибий қисми эканлигига доир таклифлари Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор мажлиси баёни (23.03.2019 йилдаги 6300-хҳ-сон)нинг бешинчи йўналишида белгиланган хотин-қизлар бандлигини таъминлашда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафотларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4235-сон Қарори асосида 14 та ҳудуддаги “Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари”ни ташкил этишда  ва  ушбу марказларда хотин-қизларнинг тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касбга қайта тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 23 июндаги 01/20-сон маълумотномаси). Натижада, Республикамизнинг 14 та ҳудудида “Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” ташкил этилиб, уларнинг фаолияти орқали аёллар бандлигини таъминлаш имкониятини оширишга эришилган; 
камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган давлат  ижтимоий сиёсатида бирламчи бўғинда аёлларни мазкур ҳолатдан чиқаришга интилиш моҳият эътиборига кўра, бутун халқни фаровонликка эришиш ҳаракатининг ўзига хос драйвери айланганлиги ҳақида олинган илмий хулосалардан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси 2018 йилнинг 2-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №5325-сон Фармони асосида Ўзбекистонда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги тизимини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 13/2275-19-сон маълумотномаси). Натижада, Республикамизнинг 14 та ҳудудида жами 197 та “Хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш” марказлари ва  Республика маркази ташкил этилиб, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш орқали аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини оширишга эришилган;  
мамлакатда гендер тенгликни таъминлаш хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялаш ва уларни ижтимоий фаоллаштиришнинг  зарурий шарти эканлигига доир илмий хулосалардан “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг  ЎРҚ-562-сон Қонунининг назарий асоси сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати  хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг 2020 йил 22 июндаги 25-16/1052-сон  маълумотномаси). Бунинг натижасида, Ўзбекистонда хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш имконияти яратилган; 
хотин-қизлар хуқуқий маданиятини ошириш уларга нисбатан  тазйиқ  ва зўравонликнинг олдини олишнинг асосий омили эканлиги, уни такомиллаштиришнинг асосий усуллари ҳамда воситаларига доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи баённомасида белгиланган “Бухоро вилояти тажрибаси”ни республика миқёсида жорий этиш борасидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида  2019 йилнинг 23 июль куни имзоланган 10/35-сон қўшма қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги  1/781-сон маълумотномаси). Бу  Ички ишлар органлари тизимида хотин-қизлар масалалари бўйича 359 та инспектор лавозимининг  жорий қилиниши (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 14 майдаги буйруғи), 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги 562-сон, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 561-сон  Қонунларини амалиётга жорий қилиш, жамиятда гендер тенглигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликни, хусусан, оилавий-маиший зўравонликнинг  олдини олиш ҳамда унинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш имкониятини кенгайтирган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish