Sayt test rejimida ishlamoqda

Дониёров Хушвақт Тожибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг миллий демократик давлатчилик тараққиётида дунёвийлик ва динийлик мутаносиблигининг аҳамияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fal121.
Илмий раҳбар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12. 2019. F.01.05.
Расмий оппонентлар: Давронов Зиёд Давронович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Кушаев Умиджон Рахимович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом aкадемияси.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дунёвийлик ва динийликнинг ўзаро мутаносиблигини таъминлашнинг миллий манфаатларни ҳимоя қилиш воситаси сифатидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг 14-моддасидаги “ибодат либоси” тушунчасини мазмун жиҳатдан конкретлаштириш зарурати илмий асосланган;
давлат ва дин муносабатларида мувозанатни сақлаш, уни мустаҳкамлашга оид парадигма трансформацияси очиб берилган;
отинойилар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг расмий фаолият олиб бориш, махсус ўқув дастури асосида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил  этиш зарурияти илмий асосланган;
“жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида жамиятда узлуксиз таълим-тарбия ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини ошириш омиллари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига асосланган дунёвийлик ва динийлик мутаносиблигини таъминлашга бағишланган илмий тадқиқот ишининг натижалари асосида:
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг 14-моддасидаги “ибодат либоси” тушунчасини мазмун жиҳатдан конкретлаштиришга оид ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий кенгашининг 2019 йил иш режасида белгиланган “Диний экстремизм ва терроризм барқарорлик ва ижтимоий хавфсизликка таҳдид”, “Терроризм ва диний экстремизм – давр муаммоси”, “Одам савдоси, экстремизм ва терроризм: инсон ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид” каби мавзуларда депутатлар томонидан ўтказилган тарғибот ишларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг 2020 йил 20 майдаги 01-03/111-сон маълумотномаси). Натижа аҳоли онгига қонун ва қонуности ҳужжатларидаги мавжуд терминларнинг моҳиятини чуқур сингдириш, ёшларда миллий-ахлоқий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат, уларга амал қилиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилган;
давлат ва дин муносабатларида мувозанатни сақлаш, уни мустаҳкамлашга оид парадигмалар трансформациясига доир илмий хулосаларидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Илмий Кенгашининг қарорига (2018 йил 30 августдаги 1-сонли йиғилиш баённомасига) биноан 2019 йил нашрдан чиқарилган “Диншунослик” фанидан ўқув қўлланма(ISBN 978-9943-6002-2-5)нинг 2-бобини “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари”, “Виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари” мавзулари, 7-бобнинг “Ўзбекистон Республикасида диний экстремизм ва терроризм хавфини олдини олишнинг ҳуқуқий асослари” мавзуси ва 9-бобнинг “Ижтимоий тармоқларнинг ёшларга таъсири” ҳамда “Глобал тармоқдаги ғоявий хуружларнинг  олдини олиш” каби мавзуларини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 июндаги 89-03-1933-сон маълумотномаси). Натижа Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаларининг мамлакатимизда дин ва давлат муносабатларида мувозанатни таъминлашга доир амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳиятини чуқур англаш, уларнинг ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетини кучайтиришга хизмат қилган;
отинойилар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг расмий фаолият олиб бориш ҳамда махсус ўқув дастури асосида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича илмий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита отинойилар фаолиятини тартибга солишда, шунингдек,  Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари томонидан “Бағрикенглик ва мутаассиблик”, “Толератность”, “Динларни таснифлаш методологияси”, “Ислом маърифати” номли монографиялар ҳамда “Ўзбекистонда диний бағрикенглик”, “Ислом ва ҳозирги замон” сингари ўқув қўлланмаларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 22 майдаги 2928-сон маълумотномаси). Натижа Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг хотин-қизларнинг диний билимга бўлган эҳтиёжларини қондиришнинг қонуний механизмларини такомиллаштиришга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
“жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз таълим-тарбия ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини оширишга доир хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази “Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар Дастури”нинг I боб, 2-банди "Оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, тарғибот-ташвиқот ишларини шаклан ва мазмунан бойитиш ҳамда бу жараёнга инновацион усулларни жорий этиш мақсадида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг ҳолатини аниқлаш ва манзилли соғломлаштириш методикасини ишлаб чиқиш"да, V боб, 20-банди "Жамиятда диний экстремизм ва терроризмга қарши ижтимоий профилактика механизмларини такомиллаштириш" мавзусида илмий-амалий тадқиқотлар олиб боришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 25 майдаги 02/07-493-сон маълумотномаси). Натижа ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish