Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузикулов Уктам Шукуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда кўкрак қафасининг гирдобсимон деформациясини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib966.
Илмий раҳбар: Ходжанов Искандар Юнусович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори; Уринбоев Пайзилла Уринбоевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш йўли билан операциядан кейинги натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўкрак қафасининг олд деворида деформациянинг пайдо бўлиши ва операциядан кейинги рецидивнинг юзага келишида ўсувчи тоғай структурасида аминокислота-коллаген бирикмасининг бузилиши - қондаги пролин миқдорининг камайиши ва оксипролин ҳамда глюкозамингликаннинг пешобда кўпайиши билан боғлиқлиги исботланган;
кўкрак қафаси олд деворидаги ўсувчи тоғай структурасининг бузилиши – унда кечаётган морфологик ўзгаришлар, яъни тоғай структураси ҳўжайра популяциясидаги бетартиблик ва нотекис вакуолизацияси билан боғлиқлиги аниқланган; 
эрта ёшдаги (4-7 ёш) беморларда кўкрак қафасида етарлича ретростернал оралиқни таъминлаб бериш билан бирга операциядан кейинги рецидивларнинг камайишига имкон берувчи кўкрак қафасининг гирдобсимон деформациясини хирургик коррекциялаш усули ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган клиник маркерлар жадвали кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясида бириктирувчи тўқима дисплазиянинг оғирлик даражасини аниқлаш имконини бериши ва беморларнинг ёши, дисплазия оғирлик даражасини мос равишда тузилган даволаш тактикаси биохимик параметрлар динамикасининг ижобий силжишига сабаб бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
КҚГД сининг ташхислаш ва комплекс даволашни оптималлаштириш йўли билан операциядан кейинги натижаларни яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Болаларда кўкрак қафасининг гирдобсимон деформациясини ташхислаш-даволаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 ноябрдаги 8н-р/504-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясини операциядан олдин ва кейин комплекс даволаш олиб бориш билан рецидивларни камайтириш имконини берган; 
«Болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясининг операциядан кейинги рецидивларини олдини олиш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 ноябрдаги 8н-р/505-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ушбу патологиядаги дисплазия даражасини аниқлашда замонавий текшириш ва даволаш усулларини олиб бориш билан натижаларни яхшилаш имконини берган;
«Кўкрак қафасининг гирдобсимон деформациясини даволаш усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 04289, 28.01.2011). Олинган натижалар кўкрак қафасининг нормал шаклини таъминлашга имкон берган;
кўкрак қафасининг гирдобсимон деформацияси тадқиқотининг илмий натижалари ва уларни даволаш услубларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиш, жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг травматология ва ортопедия бўлимида, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий  тиббиёт марказида, Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг клиник амалиётига жорий этилган. Натижада болаларда кўкрак қафасининг гирдобсимон деформациясини ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришда 98,4%гача самарадорликка эришиш таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish