Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Мухлиса Қодиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари фаолиятида рискларни бошқариш усулларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt970.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нафасов Дониёр Бахтиёрович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: «Алоқабанк» акционерлик тижорат банки.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда банк фаолияти рискларини бошқариш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банклар активлари ва пассивлари таркибида долларлашув даражасини пасайтириш орқали хорижий валютадаги кредитлар улушининг миллий банк фаолияти молиявий барқарорлигига таъсирини пасайтириш таклиф этилган;
истеъмол кредитларининг аҳоли даромадларига боғлиқ равишда ўсишини инобатга олиб, уларнинг муддати ва фоизларини дифференциаллашган тарзда оптималлаштириш ва “содиқ мижозлар”га алоҳида тарифларни шакллантириш таклифи асосланган;
банк рискларининг олдини олишда капитал рентабеллиги, активлар рентабеллиги ва капитализация кўрсаткичларининг уйғунлигини таъминлаш учун ҳар йили тасдиқланадиган бизнес режада белгиланган фойдани таъминлаш, банк фаолиятида фойдаланилмайдиган асосий воситалар, даромад келтирмайдиган активлар салмоғини оширмаслик таклифи асосланган;
кредити муддатини мижоз томонидан таклиф этиш имконини тақдим этиш орқали кредит фоиз ставкасини пасайтиришга таъсир кўрсатиш имконини яратиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тижорат банклари томонидан рискларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хорижий валютадаги кредитлар улуши миллий банк фаолиятининг молиявий барқарорлигига таъсир этишини банклар активлари ва пассивлари таркибида долларлашув даражасини камайтириш орқали камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки АЖ ва “Асака” АТ банки фаолиятида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки АЖнинг 2020 йил 7 августдаги 02/3-5591/38-сон ва “Асака” АТ банкининг 2020 йил 3 июлдаги 1904/3663-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф натижасида банкда долларлашув даражасини пасайтиришга ҳамда халқаро валюта бозоридаги мазкур валюталар позициясини салбий таъсирдан ҳимоя қилиш билан вужудга келадиган рискларнинг камайишига олиб келган;
истеъмол кредитлари аҳолининг даромадларига боғлиқ равишда ўсишини инобатга олиб, уларнинг муддати ва фоизларини дифференциаллашган тарзда оптималлаштириш ва “содиқ мижозлар”га алоҳида тарифларни шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки АЖ Активлар ва пассивларни бошқариш қўмитасининг 2020 йил 31 январдаги 19-сон ҳамда “Асака” АТ банки Активлар ва пассивларни бошқариш қўмитасининг 2020 йил 25 майдаги 41-сон баённомаларига асосан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки АЖнинг 2020 йил 7 августдаги 02/3-5591/38-сон ва “Асака” АТ банкининг 2020 йил 3 июлдаги 1904/3663-сон маълумотномалари). Натижада, аҳолига ажратилаётган кредитларнинг фоиз ставкаларини табақалаштириш имконияти вужудга келган;
банк рискларининг олдини олишда капитал рентабеллиги, активлар рентабеллиги ва капитализация кўрсаткичларининг уйғунлигини таъминлаш учун ҳар йили тасдиқланадиган бизнес режада белгиланган фойдани таъминлаш, банк фаолиятида фойдаланилмайдиган асосий воситалар, даромад келтирмайдиган активлар салмоғини оширмаслик таклифи “Асака” АТ банки томонидан фойдаланилган (“Асака” АТ банкининг 2020 йил 3 июлдаги 1904/3663-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида капитал ва активлар рентабеллиги кўрсаткичларини мўлжалдаги даражада сақлаб туриш ҳамда фойда миқдорининг доимий ошишини назорат қилиш, қўшимча акцияларни жойлаштириш, қўшилган капитал кўрсаткичини ошириш билан бирга рискка тортилган активларнинг мўътадил даражасини таъминлашга эришилган;
кредит муддатини мижоз томонидан таклиф этиш имконини тақдим этиш орқали кредит фоиз ставкасини пасайтиришга таъсир кўрсатиш таклифи Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки АЖ Активлар ва пассивларни бошқариш қўмитасининг 2020 йил 31 январдаги 19-сон қарорига киритилиб, амалиётга жорий этилган  (Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки АЖнинг 2020 йил 7 августдаги 02/3-5591/38-сон маълумотномаси). Натижада, жорий йилнинг шу даврига қадар 1351 та мижозга 11,6 млрд. сўм ҳажмидаги кредит пастроқ (21%) фоиз ставкасида ажратилган, кредитлар ажратиш ва рискининг олдини олишда мижозлар билан самарали мулоқот имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish