Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамраев Обид Ахатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Банкларга узоқ муддатли маблағларни жалб қилиш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/iqt986.
Илмий раҳбар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Музаффар Абдужабборович, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия давлат иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон тижорат банклари узоқ муддатли ресурслари базасини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
монетизация коэффициентини босқичма-босқич кўтариш ва қайта молиялаш ставкасини пасайтириш орқали банкларнинг узоқ муддатли молиявий ресурсларини мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улушини ошириш асосланган;
аҳоли ўртасида ютуқли депозит сертификатларнинг жорий этилиши асосида банкларнинг жалб қилинган молиявий ресурслари таркибида муддатли ва жамғарма депозитлар улушини кўпайтириш асосланган;
Марказий банкнинг пул таклифи ва молиявий муассасалар (суғурта ташкилотлари, жамғариб бориладиган пенсия фондлари) ресурслари ҳажмини ошириш орқали банкларнинг пассивлари таркибида муддатли молиявий ресурслари базасини мустаҳкамлаш таклиф этилган;
тижорат банклари муддатли ресурслари базасини Марказий банкнинг юмшоқ пул-кредит сиёсатини қўллаш орқали мустаҳкамлаш зарурлиги асосланган.
IV. Тaдқиқoт натижаларининг жорий қилиниши. 
Банкларга узоқ муддатли маблағларни жалб қилиш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
монетизация коэффициентини босқичма-босқич кўтариш ва Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини пасайтириш орқали банкларнинг узоқ муддатли молиявий ресурсларини ошириш ҳақидаги таклифи АТБ «Асака» банк амалиётига жорий этилган (АТБ «Асака» банкнинг 2019 йил 16 декабрдаги 19-01/84-37-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида банкнинг банклараро ресурслар бозоридан маблағларни жалб қилиш ҳажми 2020 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга ортиши башоратланган;
тижорат банкнинг депозитлари таркибида жамғарма депозитлар улушини ошириш мақсадида аҳоли ўртасида ютуқли депозит сертификатларни жорий этиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги таклифи АТБ «Асака» банк томонидан амалиётга жорий этилган (АТБ «Асака» банкнинг 2019 йил 16 декабрдаги 19-01/84-37-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг депозитлари таркибида жамғарма депозитлари 2019 йил 1 октябрда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 8 фоизга ортган, шунингдек, 2020 йил биринчи яримда 15 фоизга етиши режалаштирилган.
Марказий банкнинг пул таклифи ва молиявий муассасалар (суғурта ташкилотлари, жамғариб бориладиган пенсия фондлари) ресурслари ҳажмини ошириш орқали банкларнинг пассивлари таркибида муддатли молиявий ресурслари ҳажмини мустаҳкамлаш ҳақидаги таклифи АТБ «Асака» банк томонидан амалиётда қўлланилган (АТБ «Асака» банкнинг 2019 йил 16 декабрдаги 19-01/84-37-сон маълумотномаси).  Натижада, банкнинг молиявий ресурслари таркибида суғурта компанияларининг узоқ муддатли маблағларини 2019 йил 1 октябрда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 15 фоизга ошириш имконини берди;
тижорат банклари муддатли ресурслари базасини Марказий банкнинг юмшоқ пул-кредит сиёсатини қўллаш орқали мустаҳкамлаш зарурлиги хусусидаги таклифи АТБ «Асака» банк фаолиятида амалиётга жорий этилган (АТБ «Асака» банкнинг 2019 йил 16 декабрдаги 19-01/84-37-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг ресурслари таркибида Марказий банкнинг муддатли ресурслари 2019 йил 1 октябрда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 42 фоизга ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish