Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанов Давлатяр Эгамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда оёқлар ўқи деформацияларини жаррохлик усулида даволаш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Tib1048.
Илмий раҳбар: тиббиёт фанлари доктори, профессор Джураев Ахрорбек Махмутович. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01. 
Расмий оппонентлар: Хамраев Алишер Шахобович, тиббиёт фанлари доктори; Каримов Хотам Махкамович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: даволаш усулларини такомиллаштириш орқали оёқлар ўқи деформациялари бўлган болаларда жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рахит  ва жароҳатдан кейинги деформациялари бор 7 ёшгача бўлган хамда тизимли касалликларига чалинган 10 ёшгача бўлган болаларда ёпиқ аппарат-жарроҳлик техникасига дифференциал ёндашувни ўз ичига олган, касаллик этиологияси ва ўсиш зонасининг ҳолатига нисбатан оёқлар ўқи деформацияларини даволашнинг аппарат-жарроҳлик усули тактикаси таклиф қилинган; 
сон ёки катта болдир суяклари деформацияланган қисмидан спица билан бир неча марта остеоперфорацияни амалга оширилиб, сўнгра Илизаров аппарати ёрдамида оёқлар ўқи деформацияларини даволашнинг кам жарохатли аппарат-жарроҳлик усули ишлаб чиқилган;
болаларда оёқлар ўқи деформацияларини тўғрилашда вақтинчалик гемиэпифизеодез жаррохлик амалиётидан кейинги даврда беморнинг ёши ва деформация бурчагини ҳисобга олган ҳолда пластинанинг туриш муддати аниқланган ва 7-11 ёшдаги болаларда вальгусли деформацияни коррекциясининг энг юқори даражадаги темпи кузатилиши исботланган; 
15 ёшдан кейин боланинг оёқ суяклари ўсиш суратларининг пасайиши туфайли 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларда оёқлар ўқи деформациялари коррекцияси учун вақтинча гемиэпифизеодездан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда оёқлар ўқи деформацияларини жаррохлик йўли билан даволаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида:
«Болаларда оёқлар ўқи деформацияларини комплекс даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 30-декабрдаги 8н-р/612-сон маълумотномаси). Олинган натижалар болаларда оёқлар ўқи деформацияларини консерватив ва жаррохлик йўли билан даволаш натижаларнинг яхшиланиши имконини берган; 
ишлаб чиқилган «Болаларда рахитдан кейинги тизза бўғими деформацияларини даволаш усули» учун Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган  (IAP 04656, 11.02.2013). Олинган натижалар оёқлар ўқи деформацияларини 10 ёшгача бўлган даврда кам жарохатли усул ёрдамида тўғрилашга имкон берган;
Болаларда оёқлар ўқи деформацияларини диагностикаси ва даволаш тактикасини жорий қилиш жараёнида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасида, Республика болалар ортопедияси марказида, Қорақалпоқистон Республикаси ва Хоразм вилояти болалар куп тармоқли тиббиёт маркази клиникаларида амалий фаолиятга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 январдаги 8н-д/6-сон маълумотномаси). Таклиф қилинган диагностика ва даволаш усулларининг тадбиқ қилиниши болаларда оёқлар ўқи деформацияларини даволаш натижалари яхшиланишига, жумладан ёпиқ усулда даволаш 88,1% гача асоратлар сонини камайтиришга ва даво натижаларини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish