Убайдуллаев Абдулфайиз Низомовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эколого-географик узоқ дурагайлаш асосида механизация теримига мослашган ғўза навини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Qx515.
Илмий раҳбар: Намазов Шадман Эргашович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: ғўзанинг СП-7302 нави (№ NАР 00273). Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2020 йил 29 июндаги 01-11/952-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эколого–географик узоқ дурагайлаш асосида ҳосилдор, стресс факторларга бардошли, тола сифати жаҳон андозалари талабларига тўлиқ жавоб бериш билан бирга интенсив типга мансуб, ихчам шохланиш типига эга бўлиш орқали механизация теримига жавоб берадиган популяциялар асосида селекцион-генетик ашёлар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тур ичида эколого-географик ва генетик узоқ дурагайлаш услуби орқали яратилган дурагайларда хўжалик учун қимматли белгиларнинг ирсийланиши аниқланган;
эколого-географик ва генетик узоқ чатиштириш услуби орқали яратилган юқори авлод дурагайларида хўжалик учун қимматли белгиларнинг шаклланиш жараёни аниқланган;
ғўзанинг юқори авлод дурагайлари орасидан тезпишар, ҳосилдор, тола сифати, тола чиқими ва вертициллёз вилтга бардошлилиги юқори бўлган янги оила ва тизмалари ажратиб олинган;
эколого-географик ва генетик узоқ чатиштириш услуби орқали олинган ашёлар асосида генотипида барча хусусиятлар мужассамлашган, механизация теримига мослашган ғўзанинг «СП-7302» нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эколого-географик узоқ дурагайлаш асосида механизация теримига мослашган ғўза навини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
серҳосил, интенсив типга мансуб ўрта толали ғўзанинг «СП-7302» нави яратилган. Ушбу ғўза нави 2018-2019 йилда қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказида ўрганилиб, янгилиги, турдошлиги, барқарорлиги, фарқланиши, турғунлиги бўйича патент олишга лаёқатлилиги тасдиқланган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказининг 10.08.2020 йилдаги T-6/01-01-384-а-сон маълумотномаси). Натижада, «СП-7302» навини ишлаб чиқаришга жорий қилиш билан барқарор юқори ҳосил етиштириш имкони яратилган;
яратилган СП-7302 ғўза нави 2016-2020 йилларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги “Орифжон” янги ғўза навларини дастлабки кўпайтириш хўжалиги ва ПСУЕАИТИ тажриба хўжалигида жами 21 га майдонда экиб кўпайтирилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 7 август 02/020-2387-сон маълумотномаси);
янги ўрта толали «СП-7302» ғўза навига патент олинган (№ NAP00273, 20.05.2020 й.), (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 29.06.2020 й. 01-11/952-сон маълумотномаси). Натижада ғўза генофонди тола сифати юқори бўлган серҳосил янги ўрта толали ғўза нави билан бойитилган.
тур ичида эколого-географик ва генетик узоқ дурагайлаш ҳамда кўп марталик танлаш борасида ўтказилган изланишлар асосида ўрта толали ғўзанинг ҳосилдор, тола сифати юқори, толаси IV-типга мансуб, тезпишарлиги 115-120 кун бўлган ҳамда механизация ёрдамида етиштириш ва теришга мос бўлган янги ўрта толали «СП-7302» ғўза нави яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 7 августдаги 02/20-2387-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ўрта толали «СП-7302» ғўза навини етиштириш жараёнида андоза навларга нисбатан бир гектар майдондан 2-5 центнер юқори ҳосил олишга эришилган ҳамда иқтисодий самарадорлик 275 минг сўмни, рентабеллик даражаси эса 15-22% ни ташкил этган.