Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаев Дусчан Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкэктомиясидан кейинги йирингли – септик асоратларнинг олдини олиш ва ҳаёт сифатини баҳолаш», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib692.
Илмий раҳбар: Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эхинококкэктомиядан кейин йирингли – септик асоратларнинг олдини олиш учун фиброз капсула бўшлиғига ишлов бериш ва бартараф этишнинг тактик жиҳатларини такомилаштириш йўллари орқали жигар эхинококкозининг жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли хил локализацияли эхинококкоз билан касалланган беморларнинг оила аъзоларини мажбурий диспансер диагностикаси принципига мувофиқ клиник жиҳатдан қайд этилган ҳолатлар ва касалликнинг яширин шаклларини текширишни ҳисобга олган ҳолда Хоразм вилояти аҳолисининг гидатидли зарарланиш частотасининг интенсив кўрсаткичи аниқланган;
паразит инвазияси аниқланган беморларнинг қариндошларида гидатидоз зарарланиш частотаси ва хусусиятини текширган ҳолда эхинококкоз билан оилавий касалланиш эҳтимоли аниқланган;
ошқозоннинг секретор функциясини инобатга олган ҳолда кислота барьерини пасайиши фонида эхинококк онкосфераси паразитар инвазияси эҳтимоли верификацияси билан гидатид зарарланиш ривожланишининг патогенетик жиҳатлари аниқланган; 
йиринглаш билан асоратланган жигар эхинококкозида қолдиқ бўшлиққа декасан билан ишлов бериш ва фиброз капсулани ультратовушли кавитация қилиш маҳаллий йирингли-септик асоратлар ривожланиш ҳавфисиз фиброз капсулани тўлиқ ёки қисман бартараф этиш имконини бериши исботланган; 
жигардан эхинококкэктомиядан сўнгги қолдиқ бўшлиққа ишлов бериш ва уни бартараф қилишнинг такомиллаштирилган тактик жиҳатларининг клиник афзалликлари асосий баҳолаш мезонларини – дренажлашнинг зарурати ва давомийлиги, ажралманинг табиати, яқин ва узоқ даврдаги асоратлар учрашини инобатга олган ҳолда очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Жигар эхинококкозининг жарроҳлик давосини яхшилаш бўйича илмий тадқиқотларнинг натижалари асосида:
«Жигар эхинококкозини эрта аниқлашда янгича ёдашувлар ва даволаш – профилактика чоралари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 26 августдаги 8н-з/104-сон маълумотномаси). Олинган натижалар жигар эхинококкэктомиясидан кейин фиброз капсула бўшлиғига ишлов беришнинг тактик жиҳатларини яхшилаш имконини берган;
жигар эхинококкоз беморларнинг жарроҳлик давоси сифатини яхшилашга кўра олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Урганч туман тиббиёт бирлашмаси ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 26 августдаги 8н-з/104-сон маълумотномаси) тадбиқ этилган. Бунинг натижасида жигар эхинококкэктомиядан кейин фиброз капсула бўшлиғини найчалаш зарурлигини 63,8% дан 36,6% гача камайтирди, жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратлар учрашини 12,5% дан 5,4% гача қисқартирди, бу ҳаёт сифати кўрсаткичларининг эртароқ тикланиши билан реабилитация даврини пасайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish