Дусчанова Гулжан Мадримбаевнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Climacoptera Botsch. (Chenopodiaceae) туркум турлари вегетатив органларининг шўрланишга мослашиш хусусиятлари», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома, LA № 0001820/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 14.07.2016/В2016.3.В54.
Илмий маслаҳатчи: Бутник Антонина Анатольевна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, Ўзбекистон Миллий университети, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, 14.07.2016.В.15.01.
Расмий оппонентлар: Печеницын Владимир Петрович, биология фанлари доктори, профессор; Шамсувалиева Лайля Абдрахимовна, биология фанлари доктори, профессор; Белолипов Игорь Владимирович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Climacoptera Botsch. (Chenopodiaceae) туркуми турларини шўрланишга боғлиқ ҳолда морфогенези, онтогенези ва вегетатив органлари анатомик тузилишининг мослашиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турли шароитларга боғлиқ ҳолда Climacoptera туркуми турларининг онтогенези ва морфогенезидаги турларга хос мосланиш белгилари аниқланган;
ассимиляцияловчи органлардаги мезофиллнинг турли типлари, яшаш муҳитига боғлиқ ҳолдаги ксеро- ва галоморф белгиларнинг мутаносиблиги, шунингдек ўзгарган яшаш шароитидаги баргнинг реакцияси аниқланган;
Climacoptera туркуми турлари ўқ органлари структураларининг шаклланиши тавсифланган ва структуралар тараққиётининг йўналиши пояда бирламчи боғламдан аномал поликамбиалликка, илдизда диархдан иккиламчи йўғонлашишга ўтиши аниқланган;
турли хил экологик шароитларда марказий цилиндрни ҳимоялашда бирламчи ва иккиламчи пўстлоқнинг структуравий аҳамияти исботланган;
Сlimасорtеrа туркуми турлари ер устки қисмида алкалоидлар миқдори ва озуқавий қиймати аниқланган;
Climacoptera туркуми турлари адаптациогенези умумий йўналиши: ўсишнинг тупбарглиги, мезобазитон ва базитон шохланганлиги, кранц-тузилмали баргнинг суккулентлиги, поя ва илдизнинг поликамбиаллиги аниқланган;
Мирзачўлда тарқалган турларда тупроқ шўрланишининг сульфат-хлоридли типига оид галоморф белгилар, Устюртда тарқалган турларда эса тупроқ шўрланишининг хлорид-сульфатли типига оид ксероморф белгилар устунлик қилиши аниқланган;
Сlimасорtеrа туркум турларининг галоморф ва ксероморф белгилари ҳамда уларни ем-хашаклик сифатлари асосида инқирозга учраган яйловлар фитомелиорациясида фойдаланишга тавсия қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Climacoptera Botsch. (Chenopodiaceae) туркум турлари вегетатив органларининг шўрланишга мослашиш хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
Сlimacoptera туркумининг C. lanata, C. longistylosa, C. ferganica, C. affinis ва C. intricatа турлари фитомелиорант ва ем-хашак ўсимлиги сифатида шўрланган ерлар учун жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 3 октябрдаги 02/20-1215-сон маълумотномаси). Илмий натижалар шўрланган ҳудудларда агрофитоценозлар яратишда чорвачилик учун қимматли ем-хашак сифатида Сlimacoptera туркуми турларини ҳосилдорлигини ошириш имконини берган;
Сlimacoptera туркуми турларининг шўрланишга мослашиш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар Германиянинг Фридрих Шиллер номидаги Йена университети қошидаги Умумий ботаника ва ўсимликлар физиологияси институти АР 54/11-1 «Arabidopsis thalianaда КАК ёруғликни бошқарувчи махсус-ген эксперссияси ва уни транскрипция ва трансляция ёрдамида бошқарилиши» лойиҳасининг илмий-тадқиқот ишларида қўлланилган (Германия, Фридрих Шиллер номидаги Йена университети қошидаги Умумий ботаника ва ўсимликлар физиологияси институтининг 2015 йил 23 ноябрдаги маълумотномаси). Илмий натижалар стресс шароитларда ем-хашак ўсимликларнинг анатомик тузилиши асосида уларнинг чидамлилигини аниқлаш имконини берган.