Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Курбон Нурмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизза бўғими ёзувчи аппарати жароҳатларини ташхислаш ва жаррохлик даволашни такомиллаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib96.
Илмий раҳбар: Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Уринбаев Пайзилла Уринбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамраев Алишер Шахобович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизза бўғими ёзувчи аппарати жароҳатларида ташхислаш ва жаррохлик йўли билан даволаш усулларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизза қопқоғи хусусий боғламининг проксимал нуқсонли узилишларида катта болдир суяги ғадир-будирлигидан олинган суяк трансплантатини тизза қопқоғи пастки қутбининг ўрта қисмига жойлаштириш йўли билан бажариладиган аутопластика усули ишлаб чиқилган;
тизза қопқоғи хусусий боғламининг дистал нуқсонли узилишларида боғламнинг қолдиқ қисмини иккала суяклар (тизза қопқоғи ва катта болдир суяги) асосларига трансоссаль равишда полиэфир ипи ёрдамида зигзагсимон мустахкамлаш йўли билан бажариладиган хирургик даволаш усули ишлаб чиқилган;
тизза қопқоғи хусусий боғламининг проксимал ва дистал нуқсонли узилишларида боғлам қинига контраст модда юбориш йўли билан мультиспирал компьютер текширувларини бажариш боғламнинг тузилиши ва нуқсонлари хақида ишончли маълумотлар бериши асосланган;
тизза қопқоғи хусусий боғламининг проксимал ва дистал нуқсонли узилишларини хирургик даволашдан кейинги таклиф этилган уч босқичли комплекс реабилитация усули максимал қисқа вақт ичида тизза бўғимининг ёзилиш функциясини тиклаш имкониятини бериши ва тўрт бошли мушак гипотрофиясини чуқурлашишини олдини олиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ТБЁА жароҳатларини ташхислаш, жаррохлик даво усулларини ва жаррохликдан кейинги реабилитация усулларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган текширувлар натижалари асосида:
«Тизза қопқоғи хусусий боғламини тиклаш усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 ноябрдаги 8н-р/520-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тизза қопқоғи хусусий боғламини дистал қисмидан эскирган узилишларини иккита суяк асоси ҳисобига тиклаш орқали натижаларнинг яхшиланиши имконини берган;
«Тизза қопқоғи хусусий боғламини проксимал қисмидан дефектли узилишларини даволаш усулиши ва жаррохликдан кейинги олиб бориш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 ноябрдаги 8н-р/516-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тизза қопқоғи хусусий боғлами проксимал қисмидан дефектли узилишларини суяк бўлаги билан аутопластика қилиш орқали тизза бўғими функциясининг нисбатан тез тикланишига олиб келишини исботлаш имконини берган; 
«Тизза қопқоғи хусусий боғламини тиклаш усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган  (№IAP 04827, 10.01.2014). Олинган натижалар тизза қопқоғи хусусий боғлами дистал қисмидан узилишларини тиклашга имкон берган;
«Тизза қопқоғи боғламининг узилишини даволаш усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (№IAP 05896, 19.07.2019). Олинган натижалар тизза қопқоғи хусусий боғлами проксимал қисмидан узилишларини тиклашга имкон берган;
ТБЁА жароҳатларини ташхислаш ва жаррохлик даволашни жорий қилиш жараёнида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасида, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида амалий фаолиятга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йилнинг 29 ноябрдаги №8н-д/292 маълумотномаси). Таклиф қилинган диагностика ва даволаш усулларининг тадбиқ қилиниши ТБЁА жарохатланган беморларда даволаш натижалари яхшиланишига, жумладан ТБ ёзилиш функциясининг тўлиқ тикланишига олиб келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish