Холтўраев Шарофиддин Чориевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Унумдорлиги паст тупроқларда такрорий экинларни турли усулларда етиштиришнинг тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири (Марказий Фарғона шароитида)”, 06.01.01 – «Умумий деҳқончилик. Пахтачилик» (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Qx269.
Илмий раҳбар: Хошимов Иброхим Набиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05.30.12.2019.Qx/B.42.01.
Расмий оппонентлар Ўразматов Назиржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим, Карабаев Икрамжан Тураевич, қишлоқ хўжалиги бўйича фалсафа (PhD) доктори, катта илмий ходим..
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Фарғонанинг шамол эрозиясига учраган ўтлоқи соз кучсиз шўрланган тупроқлари шароитида кузги буғдойдан сўнг тупроқни турли усулда ҳайдаб, юмшатиб ишлов бериш ҳамда такрорий мош соя ва сули экинларини турли экиш усулини қўллаш орқали, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, такрорий экинлардан сўнг кейинги йил экилган ғўзанинг ўсиши, ривожланиши билан биргаликда ҳосилдорлигига таъсирини ресурстежамкор агротехнологиясини аниқлаб ишлаб чиқаришда синовдан ўтказиб тавсия беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Марказий Фарғонанинг эрозияга мойил, унумдорлиги паст кучсиз шўрланган ўтлоқи соз тупроқлари шароитида, қисқа навбатлаб экиш тизимида кузги буғдойдан сўнг ерга чуқур ва юза ишлов бериб, такрорий соя, мош ва сули экишнинг тупроқ агрофизик, агрокимёвий хоссаларига ҳайдов ва экиш усулларининг ижобий таъсири аниқланган;
кузги буғдойдан сўнг механик таркиби енгил ўтлоқи соз тупроққа 30 см чуқурликда ишлов берилиб, такрорий мош, соя экинларини қаторлаб экишда уруғнинг униб чиқиши, ўсиши, ривожланиши яхшиланиши ҳисобига экинлар ҳосилдорлиги юқори бўлиши аниқланган;
механик таркиби енгил ўтлоқи соз кучсиз шўрланган тупроқларда кузги буғдойдан сўнг тупроққа 30 см чуқурликда ишлов бериш, 22-24 см чуқурликда чизель билан ва культиватор ёрдамида 14-16 см чуқурликда ишлов беришга нисбатан мақбуллиги, такрорий мош ва соя экинларини қаторлаб экиш илдиз ва анғиз қолдиқлари тўплаши ва уларнинг тупроқ унумдорлигига таъсирининг ортиши, тупроққа 30 см гача ишлов бериб, қаторлаб экилган соя ва мош экиш ғўзани ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва толанинг сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Фарғонанинг унумдорлиги паст, механик таркиби енгил қумоқ, кучсиз шўрланган суғориладиган ўтлоқи соз тупроқлари шароитида тупроққа турли чуқурликда ишлов бериш ва такрорий экинларни ҳар хил усулда экиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида:
пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Унумдорлиги паст ерлардан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигини ошириш бўйича” тавсиялар ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7-сентябрдаги 02/021-2175-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда Марказий Фарғонадаги пахтачилик ва ғаллачилик фермер хўжаликларида қўлланма сифатида фойдаланилмоқда.
Марказий Фарғонанинг ўтлоқи соз, кучсиз шўрланган механик таркиби енгил қумоқ тупроқларида, кузги буғдойдан сўнг тупроққа турли усулда ишлов бериб, такрорий экинларни ҳар хил усулда етиштириш технологияси жами 338 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7-сентябрдаги 02/021-2175-сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдойдан сўнг анғизга 30 см гача ишлов берилган агрофонда мош ва сояни қаторлаб экилганда дон ҳосилдорлиги тегишли равишда 17,8 ва 21,7 ц/га ни ташкил қилди. Шунингдек, 22-24 см чуқурликда чизель билан ишлов берилиб экилган агрофонга нисбатан мос равишда 2,7 ва 4,3 ц /га, тупроққа культиватор ёрдамида юза ишлов берилган агрофонларга нисбатан эса, гектаридан 4,4 ва 7,1 центнергача мош ва соя дон ҳосили олишга эришилган;
такрорий мош ва соя экинлари етиштирилган сўнг, ғўза парваришлаш Улуғнор туманида 171 гектар ва Бўстон туманида (собиқ Бўз) 167 гектар майдонда жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7-сентябрдаги 02/021-2175-сон маълумотномаси). Қаторлаб экилган мош фонидаги ғўзадан 2,9 ц/га, сочма экилган мош фонидаги ғўзадан эса 2,7 ц/га, қаторлаб ҳамда сочма усулда экилган соя фонларидан мос равишда назоратга нисбатан 3,5-3,6 ц/га қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган, рентабеллик даражаси 28,4-39,5% ни ташкил этган.