Ешчанова Сайёра Шукурилла кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйи тўқай экосистемасидаги майда сутэмизувчилар популяциясининг экологик хусусиятлари», 03.00.10 – Экология (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/B371.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, PhD.02/30.12.2019.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Худайназар Бекназарович, биология фанлари доктори, профессор; Сейтназаров Сулайман Қутлимуратович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи тўқай экотизимларининг биоиндикатори сифатида майда сутэмизувчиларнинг экологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқай экотизимида майда сутэмизувчиларнинг ҳудудий-вақтинча тарқалишининг ҳозирги ҳолати аниқланган;
Жанубий Оролбўйи тўқай экотизимлари шароитида турли хил ҳудудий тузилмаларга эга Microtus Ilaeusпопуляцияси динамикасининг экологик хусусиятлари аниқланган;
Microtus Ilaeusпопуляцияси сон динамикасидаги ўзгаришларнинг экологик трансформацияси ва динамик градиентларнинг баркарорлиги тенденциясининг намоён бўлишида, тўқай экотизимининг когерентлик хусусиятлари аниқланган;
тўқай экотизимларида Micromammalia популяциялари антропоген таьсирга учраган ҳолатида, уларнинг макондан фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда адаптив шаклланишининг механизми аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Оролбўйи тўқай экотизимидаги майда сутэмизувчиларнинг экологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жанубий Оролбуйи тўқай экотизмларида Microtus Ilaeus популяциясини биоиндикатор сифатида таъсири Ўрмон хўжалиги фаолиятига сукцессия жараёнларини баҳолашда ва экотизимлардаги экологик деградация холатининг юзага келишини аниқлашда жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2020 йил 18 майдаги 180-сон маълумотномаси). Натижада, экобиологиктестлаш, тўқай экотизимларининг индикацияси ва табиий муҳитнинг ҳолатини баҳолаш, биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
тўқай экотизмларидаги майда сутэмизувчиларнинг ҳудудий-вақтинча тарқалишининг ҳозирги ҳолати бўйича олинган маълумотлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси фаолиятига минтақанинг барқарор ривожланиши нуқтаи назаридан ҳайвонотлар дунёси кадастрини тузишда жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2020 йил 18 май 02/18-1030-cон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйи минтақасида барқарор ривожланиш ва экологик вазиятни яхшилаш мақсадида биологик хилма-хилликни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тўқай экотизимларини бошқариш бўйича дастурий тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш имконини берган.