Рахмонқулова Нилуфар Ходжи-Акбаровнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистон Республикасининг халқаро хусусий ҳуқуқ тўғрисидаги қонунчилигини кодификациялаштиришни такомиллаштириш», 12.00.03−Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /юридик фанлар номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.Yu10.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, 14.07.2016.Yu.26.01.
Расмий оппонентлар: Рашидов Комил Каюмович, юридик фанлар доктори, профессор; Умаров Толибжон Абдуазизович, юридик фанлар доктори, доцент; Нарматов Нуриддин Соатмурадович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг халқаро хусусий ҳуқуқ тўғрисидаги қонунчилигини кодификациялаштиришни такомиллаштириш бўйича қонунчиликни ривожлантиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқишда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларини ҳисобга олиш, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасида бошқа давлатлар тажрибасини инобатга олиш ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлигини ошириши асослаб берилган;
қабул қилиниши тавсия этилаётган халқаро хусусий ҳуқуқ тўғрисидаги автоном кодификацион ҳужжатда коллизион нормалар тизимини такомиллаштиришга хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, чет эл элементи билан мураккаблашган фарзандликка олиш муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш асосланган;
фарзандликка олинган чет эл фуқароси бўлган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши учун бошқа давлат фуқаролигидан чиққан бўлишининг зарурати асослантирилган;
ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида Ўзбекистон Республикасининг «Халқаро хусусий ҳуқуқ кодекси» лойиҳаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Халқаро хусусий ҳуқуқ тўғрисидаги қонунчиликни кодификациялаштиришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
2012 йил 24 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжжатлар тўғрисида»ги қонуни янги таҳрирининг 20-моддасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқишда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларини ҳисобга олиш, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасида бошқа давлатлар тажрибасини ўрганиш лозимлиги борасида ўзгартиш ва қўшимча киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 28.09.2016 й. 06/1-05/1387-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш самарадорлигини оширади.
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунининг 26-моддасида фарзандликка олинган чет эл фуқароси бўлган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши учун бошқа давлат фуқаролигидан чиққан бўлиши лозимлиги тўғрисидаги ўзгартиш ва қўшимча киритишда фойдаланилган (2016 йил 23 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни билан киритилган; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 28.09.2016 й. 06/1-05/1387-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикасида якка фуқаролик тан олиниши борасидаги қоидага риоя этилиш самарадорлигини оширади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 2853-моддаси иккинчи қисмига фарзандликка олиш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (2016 йил 23 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни билан киритилган; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 28.09.2016 й. 06/1-05/1387-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши чет эл фуқаролари иштирокидаги фарзандликка олиш муносабатларини расмийлаштириш самарадорлигини оширади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 237-моддаси бешинчи қисмига чет мамлакатда амалга оширилган фарзандликка олишнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тан олиш шартларини киритишда фойдаланилган (2016 йил 23 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни билан киритилган; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 28.09.2016 й. 06/1-05/1387-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши хорижий хусусиятга эга бўлган фарзандликка олиш муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлигини оширади.