Бердикулов Сирожжон Насипкуловичнинг
докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистонда кўппартиявийлик миллий моделининг фалсафий генезиси ва ривожланиш истиқболлари», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (фалсафа фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: LA № 0000039.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.F14.
Илмий маслаҳатчи: Мамадалиев Шавкатбек Олмасбаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.F.01.04.
Расмий оппонентлар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Юлдашев Махамадилхом Мамаюнисович, фалсафа фанлари доктори; Dr. Prof. Sung Dong Ki is Assistant Professor at Frontier College, Inha University, Republic of Korea
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда кўппартиявийлик миллий моделининг фалсафий хусусиятларини очиб бериш, кўппартиявийлик амалиётининг ривожланиш тенденцияларини фалсафий умумлаштириш ҳамда кўппартиявийликнинг методологик асосларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда сиёсий партиялар ваколатларини янада кенгайтириш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган норма ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон кўппартиявийлик миллий моделидаги қонун, ахлоқ ва маънавият доирасида фаолият юритиш фалсафасини жаҳон давлатлари кўппартиявий тизимларида фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
сиёсий партиялар фракцияларини парламент назорати субъекти сифатида эътироф этиш тўғрисидаги фалсафий асосланган таклиф ишлаб чиқилган;
сиёсий партиялар фракциялари ўртасидаги соғлом рақобат фалсафаси қонунлар қабул қилиш жараёнида фракция ва депутатлик гуруҳи манфаатларини уйғунлаштириш, қонунлар ижросини таъминлашда парламент назоратини амалга оширишга хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда партиялараро соғлом рақобатни янада кучайтиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунининг 1-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитасининг 2016 йил 7 январдаги 02/1-2-сонли маълумотномаси). Бу умумхалқ сайловларида кўп сонли ва кам сонли партияларга тенг имконият яратиб, сайловчиларнинг танлов ҳуқуқини янада кенгайтиришга хизмат қилади;
сиёсий партиялар фракцияларининг парламент назорати субъекти сифатида эътироф этиш, уларни парламент сўровида иштирокини таъминлаш юзасидан берилган тавсиялардан 2016 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-403-сонли Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги қонунини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитасининг 2016 йил 13 июндаги 06-1/630-сонли маълумотномаси). Бу фракциялараро курашни кучайтиришга ва ишлаб чиқилаётган қонунлар сифатини оширишга имкон яратади;
давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги сиёсий партия тузилмаларининг парламентаризмни янада ривожлантириш, мамлакатимизни модернизация қилишнинг энг муҳим масалаларини ҳал қилишдаги ролини кучайтириш бўйича билдирилган таклифлардан 2016 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-403-сонли Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитасининг 2016 йил 13 июндаги 06-1/630-сонли маълумотномаси). Ушбу амалиёт қонунлар ижросини тўлиқ таъминлашга хизмат қилади;
янги Давлат таълим стандартлари асосида «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фани бўйича дарсликнинг IV ва V боблари тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 28 декабрдаги 89-03-1638-сонли маълумотномаси). Бу тингловчи ва курсантларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.