Саидова Камола Усканбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғарб ва Шарқ экзистенциализмида инсон экринлиги компаративистикаси», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Fal205.
Илмий раҳбар: Каримов Рахмат Рахманович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12.2019. F.01.05.
Расмий оппонентлар:Каримов Бахтиёр Рахмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор, Пўлатова Дилдора Акмаловна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсон эркинлиги муаммосини Шарқ ва Ғарбдаги экзистенциал англашнинг қиёсий фалсафий таҳлилини амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсиб келаётган ёш авлоднинг ижтимоий-мафкуравий иммунитетини кучайтиришга йўналтирилган тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида шахсни маънавий-ахлоқий жиҳатдан оқилона шаклланиши жараёнига экзистенциал фалсафий тафаккурнинг таъсири очиб берилган;
Шарқ ва Ғарб экзистенциал фалсафий тафаккурида инсон эркинлиги ҳақидаги устувор фикрлар, уларнинг инсоният ижтимоий-сиёсий ва диний этник тамойилларига таъсири асосланган;
маънавий-ахлоқий мақсадларда эркин фикрловчи шахс ва унинг интеллектуал ривожланиши, шунингдек инсоннинг жамият олдидаги ижтимоий фаоллиги ва жавобгарлигини ошириш маърифати жараёнини амалга ошириш дастури ишлаб чиқилган;
ҳар бир инсон ҳуқуқи ва эркинлигига қаратилган мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-демократик ислоҳотлар борасидаги билимларни жамиятда шакллантиришни таъминлашга оид янгича ёндашувлар таҳлили очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғарб ва Шарқ экзистенциализмида инсон экринлиги компаративистикаси бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
Республика Маънавият ва Маърифат марказининг “2018 йил Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва ушбу соҳани ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари бўйича” дастури асосида (Республика маънавият ва маърифат кенгашининг 2018 йил 14 ноябрдаги №01/08-849-18 сонли маълумоти) шахснинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан оқилона шаклланиши жараёнида экзистенциализм ғояларининг таъсири очиб берилган. Бунинг натижасида, шахс ижтимоий-мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган амалга оширилувчи тадбирлар самарадорлиги сезиларли даражада ортишга имкон яратилган;
Экзистенциал фалсафий тафаккурдаги инсон эркинлиги тўғрисидаги асосий ғоя инсониятнинг ижтимоий-сиёсий ва диний-этник тамойилларига таъсир кўрсатиб, 2018 йилда фуқаролик мониторинги институтидаги комплекс тадбирлар режасини ишлаб чиқилишида ёрдам берди (Фуқаролик жамиятини шакллантириш мониторинги мустақил институтининг 2018 йил 18 ноябрдаги №14/289 сонли маълумоти). Бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси аҳолиси, айниқса эндигина мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшларни жамият учун зарарли бўлган ғоялар хуружидан муҳофаза қилиш мақсадида инсоннинг маънавий-ахлоқий, руҳий-маърифий, ижтимоий-сиёсий, диний билимлари самарадорлиги ошириш имконини берган;
Омма маърифатини юксалтиришда, айниқса Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳузурида турли ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, хусусан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги тадбирларда амалда қўлланилмоқда (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи қошидаги 2019 йил 18 январдаги № 04-13 / 299 сонли маълумоти). Ўзбекистон ёшларини маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантириш, мустақил ва эркин фикрлаш, ҳаётга бўлган қатъий қарашлари билан Ватанга садоқат, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида бевосита уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш лозим. Бунда тадқиқотда келтирилган таклиф ва мулоҳазаларни давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек таълим муассасалари, ёшлар ва бошқа таршкилотларда ёшлар ҳаракатининг тўлақонли фаоллашувида қўллаш имконини берган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26-йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирларда фаол иштирок этиб, жумладан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Маркази қўмитаси томонидан ташкил этилган Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрида 2018 йил 10 декабрда (№12/458-18 сонли маълумоти) бўлиб ўтган тадбирда қуйидагиларни таъкидлаб ўтдик: Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилган инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари давлат томонидан юридик ва жисмоний шахслар учун яратилган мавжуд ҳуқуқ ва эркинликларни бузмаслик ва қаршилик қилмаслик демакдир. Ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига қаратилган мамлакатимизда олиб борилаётган кенг миқёсдаги демократик ислоҳотларнинг аниқ моҳияти борасида жамиятда билим ҳосил қилишга хизмат қилувчи таклиф ва мулоҳазалар амалий жиҳатдан диққат-эътибор қаратишни тақазо этган.