Қаршибаева Улжан Давировнанинг
докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):: «Француз романтизм прозасининг поэтик хусусиятлари», 10.00.04–Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: LA № 0004749.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Fil229.
Илмий маслаҳатчи: Холбеков Мухаммаджон Нурқосимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.Fil.09.01.
Расмий оппонентлар: Лиходзиевский Анатолий Степанович, филология фанлари доктори, профессор; Мария де Фатима Маринё, филология фанлари доктори, профессор (Португалия); Юсупов Тоҳир Жабборович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналаши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: романтизм прозасининг поэтик хусусиятлари, романтизм тамойиллари, романтик проза поэтикасига хос аллегорияли ҳикоя қилиш усули эканлигини Шатобриан ва Гюго асарлари бадиий матнининг лингвопоэтик таҳлили орқали очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
романтизмда ёрқин, истеъдодли шахсларнинг субъектив олами поэтик шаклни, эстетик идеални амалга ошириш воситаларидан бири эканлиги Шатобриан ва Гюго асарлари асосида аниқланган;
Шатобриан ва Гюго прозасида икки дунё манзараси объектив ва субъектив воқеълик диада услубида ишлаб чиқилган;
Шатобриан прозаси матни ниҳоятда метафораларга бойлиги ва бунинг романтизм прозаси қонуниятларига мувофиқлиги исботлаб берилган;
Шатобриан ва Гюго романлари поэтикасини белгиловчи универсаллик, макон ва замон категорияларига хос хусусиятлар ёритилган;
Шатобриан ва Гюго романлари матнида келувчи вазн ва оҳанг муаммоси муҳим ўрин тутиши ва бунинг романтизм прозаси услубига хос жиҳатлари аниқланган;
Шатобриан ва Гюго асарлари матнининг поэтик хусусиятлари ўзбек филология илмида илк бор лингвопоэтик услубда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Романтизм даври ижодкорлари асарлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
XIX аср француз романтизмининг икки буюк вакили Шатобриан ва Гюго ижоди борасида илмий изланишлар олиб бориш француз ва ўзбек адабий алоқаларини янада мустаҳкамлашга, француз халқининг маданияти ва тарихини тадқиқ қилишга, Европа тиллари куни каби тадбирларда ва Ўзбекистонда Европа адабиётини ўрганувчилар учун муҳим манбаа сифатида фойдаланилган (Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг 2016 йил 7 октябрдаги маълумотномаси). Жорий этилган материал француз романтизмининг манбаалари ва эстетик тамойилларини Европа романтизм адабиёти контекстида очиб беришга хизмат қилган.
тадқиқотда аслиятдан олинган мисоллар маъно жиҳатдан таржима қилинганлиги, уларнинг сўзма-сўз таржима жараёнидаги мазмунига таъсири ва фарқлари ЁА-1-06 «Профессионал таржималарни тайёрлаш сифати назоратини ташкомиллаштиришга компонент ёндошув» (2012–2013) мавзусидаги илмий лойиҳада илк романтизм даври асарларида қўлланилган сўзларнинг маъносини ўрганишга хизмат қилган. (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 1 июлдаги ФТК 03-13/438-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши таржима жараёнида ўша давр асарларидаги сўзларнинг маъносидан тўғри фойдаланиш имконини берган;
француз романтизм прозасида ёрқин, истеъдодли шахсларнинг субъектив олами ва поэтик хусусиятларининг ўзига хос жиҳатларини асослашда IOT-1-32 «Филология ва таржимонлик йўналишида мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юртлари талабалари учун» (2012) мавзусидаги инновацион илмий-техникавий лойиҳада ўзбек тилига таржимада ўша давр тили ва услубини, сўзларнинг маъносини қиёсий ўрганишда фойдаланилган. (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 1 июлдаги ФТК 03-13/438-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши XIX аср романтизм оқими ижодкорлари асарларидаги сўзларнинг маъноси таржимада ҳозирги давр асарларда қўлланилаётган сўзлар маъносига мослигини ҳамда тили ва услубини қиёсий ўрганишга, луғавий маъноси билан таржимадаги маъноси ўртасидаги ўхшашлик ва фарқни ажратишда аниқ баҳолаш имконини берган;
Самарқанд телеканалида тайёрланган кўрсатувларда Гюго ҳаёти ва ижоди ҳамда бошқа кўплаб француз, инглиз, немис файласуфлари ва ёзувчиларининг ҳикматли сўзларидан фойдаланилган (СТВ телеканалининг 2016 йил 7 сентябрдаги 152-сон маълумотномаси). Кўрсатувлар учун тайёрланган материаллар машҳур шахслар ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар беришда муҳим манбаа бўлган.