Тошев Ойбек Элмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тоғ жинсларини мустахкамлик характеристикасини олдиндан камайтириб уларни портлатиб майдалаш самарадорлигини ошириш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/T987.
Илмий раҳбар: Норов Юнус Джумаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/30.12.2019.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Умаров Фарходбек Яркулович, техника фанлари доктори, доцент; Махмудов Дилмурод Рахматжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: парчаланиш даражасини ошириш ва техник-иқтисодий самарадорликни кўтариш учун кон массиви мустаҳкамлигининг кучсизлантириш зонасида сирт-фаол моддалар (СФМ) эритмасидан фойдаланиш орқали бурғилаб портлатиш ишларини (БПИ) олиб бориш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СФМ эритмасининг ҳар хил турларини қўллаш билан ПМ цилиндрли зарядини портлатишда зарбли тўлқин ва кучланиш тўлқини, шунингдек, поғона эркин юзаси кучланишининг қайтган тўлқинлари таъсири остида кон массиви чуқурлигида кучсизланиш зонаси, унинг радиуси СФМ эритмаси ва саноат ПМ солиштирма сарфларининг ўзаро нисбатига, бир вақтда портлайдиган зарядлар сонига, уларнинг диаметрига, Пуассон коэффициентига, портлаш шароитига, тоғ жинсларининг акустик қаттиқлигига ва портловчанлик бўйича жинслар тоифасига боғлиқлик аниқланган;
СФМ ҳар хил турларини ва эритма концентрацияси аниқланган ва тоғ жинслари мустаҳкамлигини кучсизлантириш учун энг самарали ва иқтисодий мақбул СФМ ишлаб чиқилган;
портлатилган кон массасининг ўртача ўлчами ва СФМ эритмаси билан бир вақтда портлатиладиган қудуқли зарядларнинг критик миқдори аниқланган;
саноат шароитларида СФМ эритмаси билан ПМ қудуқли зарядларини портлатиб ҳосил қилинадиган тоғ жинслари массиви мустаҳкамлигининг кучсизлантириш зонаси радиусини аниқлашнинг комплекс усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тоғ жинсларининг мустаҳкамлик хусусиятларини олдиндан камайтириш билан уларнинг портлатиб парчалаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
СФМ эритмаси билан қудуқли зарядларни портлатиб ҳосил қилинадиган тоғ жинслари массиви мустаҳкамлигининг кучсизлантириш зонаси радиусини аниқлашнинг комплекс усули «Гранит» АЖ карьерида жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йил 13 декабрдаги 02/6763-19-сон маълумотномаси). Натижада СФМ эритмалари билан олдиндан тўйинтириш ёрдамида кўп мартали портлатиш юкланишлари таъсири остида тоғ жинслари мустаҳкамлигини кучсизлантириш имконини берган;
СФМ эритмасидан оралиқли ПМ қудуқли зарядининг тузилмаси «Гранит» АЖ карьерида жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йил 13 декабрдаги 02/6763-19-сон маълумотномаси). Натижада тоғ жинслари массивини портлатиб парчалаш самарадорлиги ошириш, ёндош жинслар мустаҳкамлик хусусиятларини, ПМ солиштирма сарфи ва бурғилаш харажатларини камайтириш имконини берган;
СФМ эритмаси ёрдамида қудуқли зарядлар билан массив кучсизланиши зонасида портлатиш ишларини олиб боришнинг усули «Гранит» АЖ карьерида жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йил 13 декабрдаги 02/6763-19-сон маълумотномаси). Натижада қудуқлар қатори ўртасидаги ва қудуқлар ўртасидаги масофани 20% га ошириш, ПМ солиштирма сарфи ва бурғилаш харажатларини 10–15% га камайтириш имконини берган.